Трампнинг Ҳурмуз бўғози суғурта жамғармаси иш бермади
“Financial Times” ёзишича, АҚШ Президенти Дональд Трампнинг 40 миллиард долларлик режаси денгиз эскорти муаммоси туфайли муваффақиятсизликка учради. У АҚШ Ҳурмуз бўғозидан ўтмоқчи бўлган кемаларга суғурта тақдим этишини эълон қилганидан икки ой ўтса-да, дастур бир доллар ҳам фойда бермаган.
АҚШ ҳукумати ушбу лойиҳага “Chubb” ва AIG суғурта компанияларини жалб қилган эди. Икки манбага кўра, суғурта ставкаси урушдан олдинги даражадан бир неча баробар юқори бўлишига қарамай, суғурта дастури ҳали ишга тушмаган. Суғурта брокерлари айтишича, бу тизим ҳеч қачон амалга ошмаган, чунки бўғоздан ўтаётган кемалар учун қўйилган талабга тўлиқ жавоб бера олмаган. Қолақерса, тизим ҳали ташкил этилмаган АҚШ денгиз флоти эскортига ҳам боғлиқ.
Май ойи бошида АҚШ “Озодлик лойиҳаси” амалиёти доирасида бўғоз орқали икки кемани кузатиб борди. Бошқа ҳеч бир кема АҚШдан ҳарбий ёрдам олмаган.
С.Раҳимов, ЎзА.