АҚШ Президенти Дональд Трамп кеча кечқурун берган баёнотдан сўнг жаҳон бозорида нефть нархи 1 фоиз тушди.

Брент русумли “қора олтин”нинг март фьючерс нархи бир баррель учун 0,91 фоиз пасайди, WТI маркаси эса 1,17 фоиз арзонлади. Трампнинг чиқишидан олдин бу икки турдаги маҳсулот нархи ўзгариб турганди.

АҚШ етакчиси Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми иштирокчилари олдида нутқ сўзлаб, ОПЕКдан нефть нархини пасайтиришни сўраган. Бу қарор Россия – Украина можароси барҳам топишини тезлаштириши мумкин экан.

Трамп лавозимга киришгач, Қўшма Штатларда нефть ва газ қазиб олишни кўпайтириш учун энергетика бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. Унинг фикрича, айни ҳужжат энергияни арзонлаштириш учун асос бўлади.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трампнинг Давосдаги баёнотидан кейин нефть нархи туша бошлади