
АҚШни Ўзбекистондан бир неча минг километр масофа ажратиб турсада, глобал савдо алоқалари туфайли ушбу мамлакатда содир бўладиган воқеалар, сиёсий жараёнлар дунё давлатларига, шу жумладан юртимиз иқтисодиётига ҳам таъсир этмай қолмайди. Айнан, бу таъсир қайси соҳалар кесимида, қайси йўналишлар ҳиссасига тўғри келишини иқтисодий таҳлилчилар турлича башорат қилишмоқда.
АҚШнинг янги сайланган 47 Президенти Дональд Трамп бошчилигидаги ҳукумат томонидан чиқариладиган актларнинг Ўзбекистон иқтисодиёти, умуман Марказий Осиё мамлакатларига таъсири борасидаги суҳбатимиз Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори, иқтисодиёт фанлари доктори Абдураҳим Ваҳобов билан бўлди.
- Айтингчи, АҚШда ҳукумат алмашганидан сўнг дунёда, умуман Марказий Осиёда қандай иқтисодий ўзгаришлар рўй беради?
- Дарҳақиқат, дунё жамоатчилиги 2025 йил 20 январни интизорлик билан кутган эди. Чунки, биз ҳозир дунё тараққиётининг шундай бир босқичида яшаяпмизки, ҳозирда жаҳон иқтисодиёти олдида бир қатор саволлар, дилеммалар турибди. Эртага нима бўлади?
Жаҳон хўжалиги бир қутбли тизимга асосланган. 2024 йилдан бошлаб бир қатор ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиётида бўлган мамлакатлар шундай ташаббуслар билан чиқмоқдаки, “20 асрнинг 90 йилларида шаклланган бир қутбли дунё ўз даврини яшаб бўлди, дунёда кучлар нисбати ўзгарди, шу муносабат билант ҳозирги реалликдан келиб чиққан ҳолда кўп қутбли дунёга ўтиш керак” деган ғояни олға суришмоқда.
Лекин 21 асрнинг 20 йилларидаги воқеалар дарҳақиқат дунёдаги кучлар нисбатини бирмунча ўзгартирди. Яъни, бир қатор ривожланган мамлакатларда иқтисодий рецессиялар бўлиб, уларнинг позицияси пасайди, айрим мамлакатларда иқтисодий ўсиш кузатилди, ривожланаётган давлатларда ўз навбатида бир қатор сиёсатчилар “дунёдаги иқтисодий тартибни ўзгартириш керак, энди кўп қутбли дунёга ўтиш керак” деган ғоя илгари сурилди.
Лекин, АҚШ, Россия Федерациясида кейинги йилларда чиққан уларнинг ташқи сиёсат доктриналарида, концепцияларида турли хил ёндошувларни кузатиш мумкин. Жумладан, 2022 йил октябрда чиққан АҚШ ташқи сиёсат концепциясида дунёдаги кучлар нисбати ва Американинг дунё иқтисодиётидаги рақиби Хитой бўлади дейилган. Лекин шу билан бир қаторда дунё иқтисодиётида яна бир қатор минтақавий ўйинчилар ҳам бўлади. Улар қаторига Ҳиндистонни, Россияни, Бразилияни, Туркия, Эронни ва шунга ўхшаш мамлакатларни киритиш мумкин, деган ғояни олға суришади.
2023 йил март ойида ўз навбатида Россиянинг ташқи сиёсатдаги концепцияси эълон қилинди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/2EAAPMJ447c" title="Tramp saylanishi Oʻzbekiston iqtisodiyotiga taʼsir etadimi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Санжар Тошпўлатов, Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА