Республикачилар партиясидан Америка Қўшма Штатлари етакчилигига даъвогар Дональд Трампнинг президент сайловидаги ғалабасини биринчилардан бўлиб эълон қилган “The Hill” нашридан сўнг “Fox News” ҳам айни хабарни тарқатди.

Собиқ Президент АҚШ тарихида бир муддат танаффусдан сўнг ҳокимият тепасига қайта олган иккинчи сиёсатчига айланиши мумкин. Ҳозиргача у талаб этиладиган қўлловдан 7 та кўп, яъни 277 овоз йиққани, Камала Харрис эса 226 балл тўплагани айтилмоқда.

Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида Трамп тантана ва қизғин олқишлар билан кутиб олингани қўшимча қилинган. Уни Сальвадор Президенти Найиб Букеле давлат раҳбарлари орасида биринчи бўлиб ғалаба муносабати билан қутлашга ҳам улгурди.

ОАВ вакиллари тебранувчи штат ҳисобланган Пенсильваниядаги устунлик кескин рақобатда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлганини тахмин қилишяпти.

Эслатиб ўтамиз, сайлов орқали АҚШ Сенатидаги 51 ўринни республикачилар, 42 жойни демократлар эгаллагани ойдинлашди. Вакиллар палатаси ўринлари учун кураш 187 га 163 – мос равишда Республикачилар партияси фойдасига тугади. Демак, бу борада ҳам Трамп жамоаси олдинда.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп сайлангани ҳақидаги хабар ҳақиқатга яқин