Шу йил июнь ойида НАТО саммити арафасида Президент Дональд Трамп ва Испания раҳбарияти ўртасида зиддият юзага келди. Европанинг кўплаб давлатлари етакчилари йиғиладиган анжуманга бир неча кун қолганда Бош вазир Педро Санчес АҚШнинг мудофаа харажатини ошириш талаби бажарилмаслигини маълум қилди.

Трамп финляндиялик ҳамкасби Александр Стубб билан учрашаркан, энг муҳим соҳа – мудофаа ва ҳарбий харажат масаласини ҳам муҳокама қилди. Суҳбат давомида у Испанияни Шимолий Атлантика альянси таркибидан чиқариш таклифини илгари сурган.

– Биласизми, алъянс аъзоларидан ҳарбий соҳага 2 эмас, 5 фоиз кўпроқ ажратишларини сўрадим, –деганди ўшанда Америка раҳбари. – Кўпчилик бу шартга ҳеч ким рози бўлмайди, деб ўйлаганди. Бинобарин, таклифим, деярли, бир овоздан қабул қилинди. Фақат Испания бизга қўшилмади.

Демак, испан ҳукуматининг қарори Трампни қаттиқ ранжитган кўринади.

– Қизиғи шундаки, биз туфайли уларнинг ишлари яхши кетяпти, – дея сўзини давом эттирганди АҚШ етакчиси. – Таклифимизни қўллаб-қувватламаслик учун бирор сабаб йўқ эди. Эҳтимол, Испанияни НАТОдан ҳайдаш керакдир?!

Дарвоқе, Трамп аввал ҳам Европа АҚШнинг “бўйнига миниб олиши”га йўл қўймаймиз, Альянсга аъзо ҳар бир давлат умумий мудофаага ҳисса қўшиши, одилона улушда сармоя киритиши кераклигини кўп бор таъкидлаган.

АҚШ ва Финляндия раҳбарлари учрашувида бошқа масалалар ҳам кўтарилди. Масалан, 11 та ўртамиёна муз ёрар кема сотиб олиш бўйича тасдиқланган келишувга мувофиқ, Хельсинкига дастлабки қурилма 2028 йил етказиб бериладиган бўлди.

Россия ва Украина уруши бошлангандан кейин финлар мудофаа тизимини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қарата бошлаган. Бундай сиёсатТрамп ғояларига мос. Қолаверса, ЕИ давлатлари орасида Финляндия Россия билан энг узун қуруқлик чегарасига эга давлат ҳисобланади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ED9BaxS7voc" title="Tramp Ispaniyani NATOdan chiqarmoqchi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Кенжа Бекжонов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА
 
English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп Испанияни НАТОдан чиқармоқчи (+видео)