Трамп 2024 йил сайловда иштирок этадими?
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп сайловда яна иштирок этиши эҳтимоли борлигини айтди ва “тез орада” режасини ошкор қилишга ваъда берди.
Умуман, Трамп ва АҚШнинг амалдаги етакчиси Жо Байден 2024 йил президентлик "пойгасида" иштирок этиш-этмаслигини келаси ҳафта сешанба куни бўлиб ўтадиган Конгрессга оралиқ сайловдан сўнг эълон қилиши кутилмоқда.
“Мен икки марта “югурдим”. Икки марта ғалаба қозондим ва иккинчи марта биринчисидан анча яхши натижага эришдим. 2020 йил 2016 йилга қараганда миллионлаб овоз кўп тўпладим... Энди эса мамлакатимиз муваффақиятли, хавфсиз ва шонли бўлиши учун янада кўп ҳаракат қиламан...” Бу баёнотни Трамп Айовадаги митингда берди.
Маълумотга кўра, Трамп 2020 йилги президентлик сайловида ғалаба қозонгани, аммо овозлар сохталаштирилиши туфайли иккинчи муддатдан маҳрум бўлганини таъкидлашда давом этяпти. Унинг суд орқали эҳтимолий фирибгарликни исботлаш, Байденнинг ғалабасига қарши чиқишга уриниши ҳеч қандай натижа бермаган.
ЎзА