“Трамадол” ва “Лирика” таблеткалари савдосига чек қўйилди
ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ходимларининг иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида Тошкент туманида яшовчи 1994 й.т. А.О. 9920 дона “Трамадол” таблеткасини 30 млн. сўмга сотмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди.
ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ходимларининг иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида Тошкент туманида яшовчи 1994 й.т. “А.О.” 9920 дона “Трамадол” таблеткасини 30 млн. сўмга сотмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди.
Таъкидлаш лозимки, 2019 йилнинг август ойида “А.О.” 1 млрд. сўмлик товарларни давлат чегарасидан ноқонуний ўтказганлиги учун Жиноят Кодексининг 182-моддаси билан айбдор, деб топилиб, унга нисбатан энг кам иш ҳақининг 200 баравар миқдорида жарима жазоси қўлланилган бўлсада, лекин у хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.
Шунингдек, ДХХ ходимларининг ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида ўтказган тезкор тадбирида 1989 й.т. “Ю.А.” Бўстон шаҳар деҳқон бозори ёнида жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида 3980 дона “Трамадол” таблеткасини 20 млн. сўмга сотган вақтида ушланди. Аниқланишича, “Ю.А.” ушбу таблеткаларни Беруний туманида яшовчи 1977 й.т. “А.А.”дан олганлиги маълум бўлди ва у ҳам қўлга олинди. Тадбир давомида “А.А.”нинг хонадони кўздан кечирилганда сотиш учун яшириб кўйилган 400 дона “Трамадол” таблеткаси тегишли тартибда олиб қўйилди.
Бундан ташқари, ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ ва Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Данғара туманида яшовчи 1966 й.т. “М.М.”нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда 1406 дона “Трамадол” таблеткаси ва 1260 дона кучли таъсир қилувчи “Лирика” дори воситаси сақланаётганлиги маълум бўлди ва ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.
Ўтказилган тадбирлар давомида жами 15.706 дона “Трамадол” ва 1.260 дона “Лирика” таблеткалари олиб қўйилди.
Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.