Тожикистонга оид прогнозлар ташвишли
Марказий Осиёда коронавирус тарқалиши борасида турли фараз ва тахминлар илгари сурилаяпти.
Марказий Осиёда коронавирус тарқалиши борасида турли фараз ва тахминлар илгари сурилаяпти. Туркманистон инфекция умуман йўқлигини айтишда собит. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Туркманистонга сафари мазкур мамлакат расмийлари томонидан таклиф бўлмагани учун бекор қилинди.
Ташкилот экспертлари Марказий Осиёдаги икки мамлакат – ҳудудида коронавирусга чалинганлар йўқлигини иддао қилаётган Туркманистон ва Тожикистонга келиши керак эди. 30 апрель куни тожик расмийлари мамлакатда COVID-19 мавжудлигини тасдиқлашди, 1 май куни эса у ёққа халқаро ташкилот вакиллари йўл олди. Туркманистонга ташриф эса амалга ошмай қолди.
Қозоғистон ва Қирғизистонда беморлар сони ўсишда давом этмоқда.
Жаҳон банкининг Тожикистонда коронавирус тарқалиш эҳтимоллари таҳлил қилинган ҳисоботи эса ваҳималарни ошириб юборди. Унда келтирилишича, мамлакатда CОVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони 72 000 нафардан 230 500 нафаргача бўлиши ва уларнинг аксарияти касалликнинг оғир ҳолатига тушиши мумкин.
Ҳисобот Жаҳон банкининг Тожикистонда COVID-19 эпидемиясига қарши фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш лойиҳаси асосида тайёрланган.

Ҳисоботда келтирилишича, Тожикистонда коронавирус юқтирган 13 600 нафардан 43 500 нафаргача бўлган беморлар жонлантириш бўлимига ётқизилиши мумкин. 6 600 нафардан 21 000 нафаргача бемор вирус келтириб чиқарадиган касаллик туфайли вафот этиши тахмин қилинган.
Лойиҳада Жаҳон банки Тожикистон ҳукуматига аҳолини коронавирус талафотларидан асраш учун дори-дармонларсиз курашда қатор тавсияларни илгари сурди: COVID-19га чалинганда уйда ўз ўзини яккалаш; уйда ихтиёрий карантинда ўтириш; аҳоли учун ижтимоий масофа жорий этиш; энг заиф гуруҳ – 70 ёшдан ошган кексаларнинг уйдан мутлақо чиқмаслигини таъминлаш; мактаб, боғчалар ҳамда ўрта ва олий таълим муассасаларини вақтинча ёпиш.
Ҳукумат томонидан турли карантин чораларининг жорий қилиниши инфекция кенг тарқалиши олдини олади ҳамда касалликка чалинганларнинг ўта оғир ҳолатга тушиши ва ўлим ҳолатларини 49 фоизга камайтиради. 70 ёшдан ошган одамлар уйдан чиқмаслиги, бошқаларнинг ҳам ихтиёрий карантинда ўтириши вирус кескин тарқалишининг олдини олиши жаҳон тажрибасида исботланган. Тожикистон ҳам шунинг учун карантин чораларини қўллаши керак.
“Тожикистонда коронавируснинг оғир тури билан касалланиш ва у туфайли содир бўладиган ўлимнинг эҳтимолий сонига келсак, ҳукумат томонидан карантин чоралари жорий қилиниши ўлим сонини икки-уч баробаргача камайтириши мумкин”, дейилган Жаҳон банки таҳлилчилари хулосасида. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки директорлар кенгаши 2020 йил апрель ойи бошида халқаро ривожланиш уюшмаси маблағлари ҳисобидан Тожикистонга 11,3 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратишни маъқуллаганди.
Тожикистон расмийлари мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолатни 30 апрель куни, мамлакат Бош вазири Қаҳҳор Расулзода раислигида ўтган коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича республика комиссиясининг фавқулодда йиғилишида маълум қилди.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги маълумотида келтирилишича, 5 май ҳолатига кўра мамлакатда коронавирусга чалинган 230 нафар бемор қайд этилган, 3 киши вафот этган. Вазирлик маълумотларига кўра, 1 февралдан 30 апрелгача Тожикистонда 10 937 нафар тожикистонлик ва хорижлик шахслар карантинга олинган.
1 май куни Тожикистонга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларидан иборат гуруҳ келиши хабар қилинганди. Аслида бу ташриф анча олдин режалаштирилган эди. ЖССТ гуруҳи Тожикистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари бор ёки йўқлигини текширишни мақсад қилганди.
30 апрель куни делегация етиб келмасидан олдин Тожикистонда 15 нафар фуқаро коронавирусга чалингани эълон қилинди. Бу эса Тожикистон ҳукумати ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу пайтгача нафақат ўз аҳолисига, балки халқаро ташкилотларга ҳам мамлакатда коронавирус тарқалиши бўйича нотўғри маълумот бериб келган, деган турли шубҳа ва гумонларни келтириб чиқарди. Жаҳон банки прогнозларининг бу қадар “қўрқинчли” тус олиши ҳам шу билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бунгача Тожикистон касалхоналарида карантинда бўлиб, вафот этган кишиларнинг ўлим сабаблари кўпроқ зотилжам, айрим ҳолларда юрак касаллиги ёки сил туфайли деб изоҳланган.
Тожикистон Президенти коронавирусга қарши тадбирлар ўтказиш шароитида аҳолининг одатдаги ҳаётини таъминлашни таъкидлади, озиқ-овқат бозорларини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тўлдиришни тайинлади. Айни пайтда Эмомали Раҳмон Президентнинг захира фондидан уч ой давомида тиббиёт ходимларига қўшимча ҳақ бериш учун 12, 4 миллион сомоний (1,4 миллион АҚШ доллари) ажратган.
Бундан ташқари, Тожикистон Президенти ўзининг бир ойлик маошини республикада пандемиянинг олдини олиш учун беришга қарор қилди. Президентдан сўнг мамлакат ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода ва вазирликнинг бошқа масъуллари ойлик маошларидан ярмини COVID-19 пандемияси олдини олиш учун ажратган. Айни пайтда тадбиркорлар, фаоллар коронавирусга қарши курашга қўшилишган. Нафақат маҳаллий аҳоли, балки Россияда ишлаётган тожикистонлик муҳожирлар ва чет элда ўқиётган талабалар ҳам маблағ юборишаётгани хабар қилинмоқда.
Ҳозирда пандемияга қарши кураш чоралари янада кучайтирилган. Душанбе, Хўжанд, Бохтар, Турсунзода ва мамлакатнинг бошқа шаҳарлари, туманлар марказларидаги гавжум жойлар дезинфекция қилинмоқда, аҳоли орасида тушунтириш ишлари авж олдирилди. Мамлакатда мактаб ва боғчалар ёпилгач, олий таълим муассасаларида ҳам дарслар тўхтатилди. Фақат битирувчи курслар 15 майгача шошилинч имтиҳон топширади. Озиқ-овқат бозорларидан ташқари кийим-кечак, қурилиш ашёлари билан савдо қилинадиган бозорлар ёпилди. Кўчаларда одамлар сийраклашган. Лекин ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти давом этмоқда.
Тожикистон иқтисодий тараққиёт вазирининг муовини Ашурбой Солеҳзода бу борада сўзлай туриб, мамлакатда умумий карантин эълон қилишга ҳожат йўқлигини айтди. Чунки коронавирус муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилиш иқтисоди ривожланган мамлакатларда ҳам салбий оқибатларга олиб келди. Агар Тожикистонда карантин эълон қилиниб ишлаб чиқариш тўхтаса, аҳолини бирламчи эҳтиёж маҳсулотлари, жумладан, нон, ун, гуруч билан таъминлаш қийинлашиши мумкинлиги эҳтимоли бор.
Солеҳзоданинг айтишича, бунинг устига кўпчилик иш жойини йўқотади ва уларнинг ҳаммасига ижтимоий ёрдам бериш имкони йўқ.
Айни пайтда коронавирус аломатлари сезилган беморлар учун янги бинолар бўшатилмоқда. Душанбеда шаҳар мэри (ҳам парламент раиси) Рустам Эмомали ташаббуси билан 3 минг кишилик, барча замонавий шароитларга эга, малакали тиббиёт ходимлари ишлайдиган муваққат касалхона бунёд этишга қарор қилинди.

Шу билан бирга Тожикистонга мамлакат ҳукумати илтимоси билан келган ЖССТ таҳлилчилари ва эпидемиологлардан иборат гуруҳ иш олиб бормоқда. ЖССТ ходимлари тожикистонлик мутахассислар билан бирга мамлакатдаги янги коронавирусга оид вазиятни ўрганиши, уни аниқлаш ва олдини олишда ёрдам беришлари кутилмоқда.