Тожикистон дон ва дуккакли экинлар, ун, гўшт маҳсулотларини экспорт қилишни вақтинчалик тўхтатди
Тожикистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасида етиштирилаётган қатор маҳсулотлари вақтинчалик экспорт қилинмайди, деб хабар беради “Авеста“ агентлиги.
Тожикистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасида етиштирилаётган қатор маҳсулотлари вақтинчалик экспорт қилинмайди, деб хабар беради “Авеста“ агентлиги.
Бу ҳақда коронавируснинг олдини олиш профилактикаси бўйича Республика штабининг мажлисида қарор қилинган.
Жумладан, вақтинчалик экспорт қилинмайдиган маҳсулотлар рўйхатига дон ва дуккакли экинларнинг барча тури, буғдай ва ун, гуруч, тухум, картошка ва гўшт маҳсулотлари киритилди.
Ушбу қарор республикада озиқ-овқат бозорини ҳимоя қилиш ҳамда ички бозорни маҳаллий озиқ-овқат турлари билан таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Мамлакатда шунингдек, коронавирус тарқалиши хавфи туфайли оммавий тадбирлар ўтказилмайдиган бўлди. Спорт ва маданият муассасалари, кинотеатрлар ва театрлар вақтинчалик ёпиб қўйилади.