Тожикистон қамоқхоналарида коронавирус тарқалдими?
Душанбедаги қамоқхоналарда 20 га яқин маҳбуснинг тана ҳарорати кўтарилгани боис карантинга жойлаштирилди
Душанбедаги қамоқхоналарда 20 га яқин маҳбуснинг тана ҳарорати кўтарилгани боис карантинга жойлаштирилди. Бу ҳақда 27 апрель куни Тожикистон Адлия вазирлиги қошидаги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси маълумотига асосан “CA News” хабар тарқатган.
“Мамлакатнинг иккита қамоқхоналаридаги бир неча маҳбуслар тана ҳарорати кўтарилганидан шикоят қилган. Шифокорлар уларга ангина ташхисини қўйишди. Маълум бўлишича, беморларнинг ҳаммаси рўза тутмоқда ва совуқ сув ичишган. Тана ҳарорати тушган маҳбуслар ўз камераларига қайтишди. Айни дамда биринчи қамоқхонадаги 6 маҳбус ва иккинчи қамоқхонадаги 8 маҳбус карантинда сақланмоқда“ деди мамлакат Жазони ижро этиш Бош бошқармаси бошлиғи Мансуржон Умаров.