Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда АҚШ Товар фьючерслари савдо комиссияси (CFTC) билан ҳамкорликда “Товар - хом ашё биржалари ва уларнинг иштирокчилари фаолиятини тартибга солиш” мавзусида конференция ўтказилди.

Учрашувда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат солиқ қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, шунингдек, халқаро экспертлар қатнашди.   

Таъкидлаш жоизки, Рақобат қўмитаси бир неча йилдан буён CFTC билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Шу билан бирга, қатор лойиҳалар амалга оширилди ва доимий ҳамкорлик давомида катта ютуқларга эришиш кўзда тутилган.     

Рақобат қўмитаси раиси Халилилло Тўрахўжаев Товар фьючерслари савдоси бўйича комиссиянинг Халқаро муносабатлар бошқармаси директори ўринбосари жаноб Кевин Пикколига товар бозорларини тартибга солиш соҳасида мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.   

[gallery-20201]

— Семинарни ташкил этишдан мақсад товар хом-ашё биржалари фаолиятини тартибга солишда АҚШ тажрибасини ўрганишдан иборат, —дейди Рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи Жўрабек Мақсудов. — АҚШдан келган экспертлар томонидан товар хом-ашё биржаларини тартибга солиш ва нархлар манипуляцияси ҳамда рақобатга зид ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган бир қатор масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ундан ташқари янги савдо усуллари, фьючерс савдолар ва қарама-қарши аукционлар каби мавзуларда тажриба алмашилди.   

Конференцияда иштирокчиларнинг институтционал салоҳиятини мустаҳкамлаш учун муҳим имконият яратилгани қайд этилди. Кун тартибида бозор ва фьючерс савдосининг афзалликлари, мониторинг ва назорат қилиш ҳамда жамоатчилик хабардорлигини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.  

 <iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/WQMQTWcjLek" title="Tovar xom-ashyo birjalari faoliyatini tartibga solishda AQSH tajribasi oʻrganilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мазкур мавзулардаги муҳокамалар орқали тартибга солиш механизмларини кучайтириш учун янги истиқболлар ва воситалар ишлаб чиқилди.  

Нигора Раҳмонова,

Улуғбек Тўхтаев (видео), Носиржон Хайдаров (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Товар - хом ашё биржалари фаолиятини тартибга солишда АҚШ тажрибаси ўрганилмоқда (+видео)