Халқимизда “Ўз касбининг устаси” деган нақл бор. Бу эътироф касбига садоқат билан ёндашадиган, уни севиб, ўзгаларга ҳам севдира оладиган, шу орқали эл-юрт ўртасида ҳурмат-эътибор топадиган кишиларга нисбатан қўлланади. Аслида ҳам, бундай кишилар касб-ҳунаридан завқ олади, шу билан бир вақтда моддий манфаат кўради.

Бугун юртимизда таълим соҳасига ҳар қачонгидан-да кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Зеро, юксак салоҳиятли, интилувчан ёшлар келажагимиз қандай бўлишини белгилаб беради. Давлатимиз раҳбари, ҳукуматимиз томонидан ҳам устоз-мураббийларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, қўшимча имтиёзлар бериш, улар меҳнатини рағбатлантириш бўйича қатор фармон ва қарорлар эълон қилинмоқда.  

Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси Муҳаммадкарим Пўлатов ташаббускор ва фидойи педагоглардан бири. Туманнинг чекка қишлоғида иш бошлаганига унча кўп вақт бўлмаса-да, у ўқувчи-ёшларни кимё фанига қизиқтириш, фан сирларини ўргатишда қувонарли натижаларга эришмоқда.  

– Болалигимдан ўқитувчи бўлишни орзу қилганман. Ҳар куни мактаб томон шошарканман, ўқувчиларимнинг нигоҳлари, уларнинг порлаб турган кўзлари хаёлимни банд қилади. Уларга ниманидир ўргатиш, янги билимлар бериш устида бош қотираман, – дейди маҳоратли ўқитувчи. – Ҳозир ўқитувчилар ишлайдиган давр келди: барча зарур инвентарлар муҳайё, мажбурий меҳнат, ортиқча қоғозбозликдан воз кечилди, маошимиз ҳам йил сайин кўтарилиб боряпти. Фақат меҳнат қилиш, ўз устида ишлаш керак.  

Олий тоифали ўқитувчи дарсларда лаборатория машғулотларига алоҳида эътибор қаратади. “Доскада мисол ишлаш билан бу фанга қизиқтириб бўлмайди, амалий машғулотлар пайтида ўқувчилар қандай жараён кечаётгани, нима содир бўлганини ўз кўзлари билан кўради, моддаларнинг хусусиятини чуқурроқ тушунади”, дейди у.  

Дарсдан кейинги тўгарак ёки лабораторияда қизиқарли машғулотлар ўтказиш унга завқ бағишлайди. Турли концентрацияли рангли суюқликларни бирин-кетин шиша идишга қуйиш орқали юртимиз байроғини ҳосил қилишига нима дейсиз? Бунда ўқувчилар бу суюқликлар нима учун бир-бирига аралашиб кетмаслигини, ҳаётда ҳам шунга ўхшаш кўп ҳодисалар содир бўлишини англаб етадилар.  

– Аслида кимё фанига кундалик турмушимизда жуда кўп дуч келамиз. Бу фанни мўъжизалар илми деб ҳам аташ мумкин. Билим олишга ундаган ва доимий назорат қилиб борган ота-онамга, мактабда ва Фарғона давлат университетида сидқидилдан таълим берган Азизбек Ҳайдаров, Солижон Ўрмонов, Алижон Ибрагимов каби устозларимдан беҳад миннатдорман. Барча устозларни яқинлашиб келаётган байрам билан табриклайман, – дейди Муҳаммадкарим.  

Ҳар йили унинг шогирдлари олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларида юқори натижаларга эришади. Бугун унинг ўндан ортиқ ўқувчилари олий таълимда таҳсил оляпти. “Қанча ойлик оляпсиз?” деган саволимизга “Яширадиган жойи йўқ, Президентимиз айтганидек, минг долларга яқин, – дея жавоб беради у. – Директор жамғармаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан бериладиган устамалар, синф раҳбарлиги ва олий тоифа учун белгиланган иш ҳақи қўшилиб, шунча бўляпти-да”.  

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/2yrv987UdwE" title="Тошлоқлик ўқитувчи: “Минг доллар маош оламан”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Сулаймонов,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошлоқлик ўқитувчи: “Минг доллар маош оламан” (+видео)