Тошкентнинг ҳувиллаган хиёбонлари...
Хиёбонлардан бирида бир инглиз хонимни учратдик.
Ривожланган ғарб давлатларидан жуда кўп соҳаларни ўрганишга, ўзлаштиришга интилдик, бироқ умр неъматини муносиб роҳат, ҳордиқ билан безашни ўргана олмадик, назаримда...
Бугун Тошкентнинг қоқ марказида жойлашган иккита хиёбонни айландик. Кўнглимизни хира қиладиган жиҳат: афсуски, хиёбонлар одамлар билан гавжум эмас..


Хиёбонлардан бирида бир инглиз хонимни учратдик. У мазкур боғда жойлашган болалар майдончасида фарзанди билан бирга ўйнар, боласининг энг ширин қувончларига ҳамроҳ бўлаётган эди. Ғарблик-да у!


Иккинчи хиёбондаги вазият ҳам таассуфки кишини ҳайратга солади. На бирор кексани кўрасиз, на бирор ёшни...


Ривожланган ғарб давлатларидан жуда кўп соҳаларни ўрганишга, ўзлаштиришга интилдик, бироқ умр неъматини муносиб роҳат, хордиқ билан безашни ўргана олмадик, назаримда...

