Транспорт вазирлиги вакили Муроджон Исманалиев томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд йўналишлари бўйича пуллик йўл қуриш доирасида алоҳида йўллар қурилиши режалаштирилган.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосига мувофиқ Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўли уч қисмдан иборат бўлади.  

Тошкентдан Ангренгача, Ангрендан Қамчиқ довони бўйлаб Хонободгача, Хонободдан Андижонгача. 2023 йилда якуний тайёр бўладиган техник-иқтисодий асосга ўзгартириш киритилиши мумкин.  

Шунингдек, Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича алоҳида йўл қуриш, бор йўлга қисман қўшилиб ўтиш ҳамда бор йўлни реконструкция қилиш каби дастлабки техник-иқтисодий асос орқали учта вариант ишлаб чиқилган. Алоҳида йўл қуриш масаласи тасдиқланган ва ҳозирда шу бўйича иш олиб борилмоқда.  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентдан Андижон ва Самарқанд вилоятларига алоҳида тўловли йўллар қурилади