Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, пойтахтимизнинг айрим ҳудудларида йўл таъмири ишлари амалга оширилаётгани сабабли ҳаракат вақтинча чекланади.
Чекловлар Янги Ўзбекистон кўчаси — Оҳангарон шоссесидан D012 йўлигача бўлган қисм, Жасорат кўчаси (Мирзо Улуғбек тумани) ва Дўстлик кўчасига (Яшнобод тумани) вақтинча киритилган.
Таъмирлаш ишлари доирасида йўлларга янги асфальт-бетон қопламаси ётқизилади.
Автомобиль ҳаракатидаги чекловлар 20 октябргача амал қилади.
Вазирлик фуқаролардан ҳаракатни олдиндан режалаштиришни ва вақтинча йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.
Ш.Маматуропова,
ЎзА