Университетнинг “Jessup” жамоаси Вашингтонда бўлиб ўтган Филип Джессап номидаги Халқаро  ҳуқуқ бўйича нуфузли танловда муваффақиятли иштирок этиб, тарихда илк бор Гарвард, Оксфорд ва Москва давлат  университети каби дунёнинг 16 та энг нуфузли  университетлари қаторидан жой эгаллади.

Тижорат ҳуқуқи йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалардан иборат жамоа танловда юксак юридик билим ва қатъият намойиш этди. Мария Саттиева, Каримахон Ҳабибуллахўжа, Руҳшона Оралова, Севарахон Абдусаидова ва Жаҳонгир Баҳодировлар дастлабки босқичлардан муваффақиятли ўтиб, 16 та энг кучли  жамоалар ўртасидаги раундга чиқди.

Шунингдек, Каримахон Ҳабибуллахўжа дунёнинг 30 та энг яхши нотиқлари сафидан  жой олди.

ТХВУ талабаларининг бу муваффақияти уларнинг танлаган йўлига садоқати, исдеъдоди ва пухта тайёргарлиги самарасидир. Ушбу тарихий натижага эришишга Мейирбек Абдикариров, Дилшодбек Орифжонов ҳамда тижорат ҳуқуқи кафедраси  устоз ва мураббийлари ҳам катта ҳисса қўшди. 

Азиза Алимова тайёрлади,  ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети жамоаси халқаро ҳуқуқ танловида тарихий натижа кўрсатди