Тошкентда янги Медиация клиникаси очилди
Мазкур лойиҳа низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларини ривожлантириш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган.
Эндиликда клиникада Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси волонтёрлари Тошкент Медиация маркази мутахассислари билан ҳамкорликда медиация соҳасида Pro bono тамойили асосида фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.

Мурожаат қилган фуқаролар низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, медиация жараёнининг ихтиёрийлик, махфийлик ва тарафлар тенглиги каби принциплари бўйича маслаҳат олишлари мумкин.
Г.Бобоева,
ЎзА