Айни пайт пойтахтимиздаги “Intercontinental Tashkent” меҳмонхонасида “Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари” мавзусида халқаро форум бошланди.
Тадбирни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов очиб берди.
Анжуманда БМТ Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ташкилоти (ФАО) раҳбарияти, вазирлик ва идоралар, халқаро молия ташкилотлари юқори даражадаги вакиллари, хорижий экспертлар ва хусусий сектор вакиллари иштирок этмоқда.
Ушбу форумни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад дунёдаги денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иқлим ўзгаришига мослашиш, логистика тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ долзарб муаммоларни муҳокама этишдан иборат.
Ў.Алимов, Р.Назарматов (сурат), ЎзА