Тошкент шаҳридаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида 17 август куни “Тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги” ўз ишини бошлади.

Мамлакатимизда табиркорлик муҳитини яхшилаш, хорижий инвестор ва ишбилармонларга шарт-шароит яратишга бағишланган ҳафталик доирасида асосий йўналишлар кесимида тематик панель сессиялар бўлиб ўтди.

“Очиқ мулоқот”га тайёргарлик кўриш учун тадбиркорлардан келиб тушган саволлар доирасида 9 та панель сессиялар, B2B – тадбиркор билан тадбиркор учрашуви, B2G – тадбиркор билан ҳукумат учрашуви ва В2C – ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи учрашуви форматида икки томонлама учрашувларни ташкил этиш кўзда тутилган.

Куннинг биринчи қисмида “Хорижий инвестор, маҳаллий тадбиркор ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёз, субсидия ва преференциялар тақдим этиш ҳамда старт-ап ва инновацион ғояларни кўллаб-қувватлаш” масалалари бўйича давра суҳбати ташкил этилди.

Республикамизда хорижий инвестор ва тадбиркорларни субсидия бериш орқали қўллаб-қувватлаш, бизнес ҳамжамияти ҳамда давлат ҳокимияти, бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантириш, бизнес бошлашда янги старт-ап ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлашга оид маърузалар тингланди.

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитив сўнгги йилларда мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш мақсадида ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, инвесторлар манфаатини ҳимоя қилиш, “Янги Ўзбекистон”ни барпо этишда бир қатор ишлар амалга оширилганини таъкидлади.

– Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, тадбиркорлик ривожланмаган ҳудудларнинг инвестицион салоҳиятини ошириш мақсадида республикамизда жами 20 та эркин иқтисодий зона ташкил этилган, – дея маълумот берди А.Воитив. – Ушбу эркин иқтисодий зоналарда Солиқ кодексига мувофиқ, имтиёз ва преференциялар киритилган инвестициялар ҳажмига қараб солиқлардан 3 йилдан 10 йилгача муддатга озод қилинади.

Шундай қилиб, "Тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги" доирасида ўтказилган биринчи панель мунозараси тадбиркорлар муаммоларини ҳал этиш ҳамда Ўзбекистонда бизнес муҳитини яхшилашга қаратилган таклиф ва ташаббусларни ўрганиш учун яхши платформа вазифасини бажарди.

Параллел равишда ўтган “Хусусийлаштириш, бино ажратиш, хусусий мулк дахлсизлигини ҳимоя қилиш” секция йиғилишида хусусийлаштирилган объектларда қурилиш ишларини бошлаш учун рухсатнома бериш тартибини янада такомиллаштириш масаласи кўтарилди.

Мулоқот чоғида “E-Auksion” орқали бўш бино сотиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги ислоҳотлар, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ҳамда халқаро битимлар доирасида мулк дахлсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил 20 августда мамлакатимиз тарихида илк бор Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан “Очиқ мулоқоти” бўлиб ўтган эди.

Ушбу йиғилишга тайёргарлик кўриш жараёнида тадбиркорлик субъектларидан 15 мингдан ортиқ савол, таклиф ва ташаббуслар келиб тушган ва уларнинг аксарияти ҳал қилинган.

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда “Тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги” старт олди