Тошкентда ШҲТ конференцияси бошланди
Марказий Осиё халқаро институтида ШҲТ Хартиясининг 20 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти: Марказий Осиёдан Евроосиёгача” мавзусидаги халқаро конференция давом этяпти.
Марказий Осиё халқаро институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари, ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси котибияти ва Ижроия қўмитаси ходимлари, Марказий Осиё давлатлари, Россия, Хитой, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Беларусь, Озарбайжон таҳлил тузилмалари етакчи экспертлари ҳамда Ўзбекистон вазирлик, идоралари вакиллари иштирок этмоқда.

Анжуманнинг ялпи йиғилишида МОХИ директори Анвар Носиров, ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов қисқача маъруза қилди. Шундан сўнг ШҲТ Бош котиби Чжан Мин конференция қатнашчиларига видеомурожаат йўллади.
Айни пайт дастурда белгиланган мавзулар бўйича сессия йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.
Ғ.Хонназаров,
Н.Ҳайдаров (сурат),
ЎзА