Тошкентда “Платформалар иқтисодиёти: рақобат қонунчилиги ва рақамли платформаларнинг бозордаги ҳукмронлиги” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан BRICS ҳузуридаги Рақобат ҳуқуқи ва сиёсати халқаро маркази билан ҳамкорликда уюштирилган мазкур тадбирда Буюк Британия, Италия, Швейцария, Туркия, Россия, Хитой, Бразилия, Грузия, Миср, Ҳиндистон, Беларусь ва Қозоғистон делегациялари иштирок этди. Хусусан, монополияга қарши курашиш бўйича давлат идоралари рақамли бозорни тартибга солишни мувофиқлаштирувчи масъуллар, илмий тадқиқот марказлари мутахассислари, халқаро ташкилотларнинг етакчи экспертлари ва рақамли платформалар вакиллари тўпланди.

Қўмита раиси Халилилло Тўрахўжаев соҳада халқаро тажрибани ўрганиш, замонавий механизмларни амалиётга жорий этиш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, бугунги кундаги долзарб чақириқларга жавобан, ривожланаётган мамлакатлар учун рақамли иқтисодиётда адолатли рақобатни таъминлаш бўйича глобал ташаббусларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарурлигига эътибор қаратди.

– Марказий Осиё мамлакатларида рақамли иқтисодиёт жадал ривожланиб, жамият ҳаётига тобора чуқур кириб бормоқда, сунъий интеллект турли соҳаларга фаол татбиқ этилмоқда, – деди Қозоғистон Республикаси Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Марат Омаров. – Давлат раҳбарлари ушбу соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётгани ҳам бежиз эмас. Шу боис монополияга қарши курашувчи идора масъуллари сифатидаги вазифамиз аниқ: рақамли экотизим билан боғлиқ хавф-хатарнинг рақобатга таъсири, кичик ва ўрта бизнес тафовути, бозор тўсиқлари каби долзарб мавзуларни таҳлил қилиш. Шу ўринда ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз эришаётган ютуқларни алоҳида қайд этишни истардим. Масалан, республикада меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар изчил такомиллаштирилмоқда, қонунчилик ташаббуслари фаолл илгари суриляпти, рақамли экотизимни тартибга солиш бўйича тегишли тузатишлар тўплами аллақачон қабул қилинган. Минтақа давлатлари мазкур тажрибани ўзлаштириши жуда муҳим. Қозоғистондаги ҳамкасблар ва қўшнилар сифатида биз айни тараққиётни мунтазам кузатиб борамиз.

[gallery-25698]

Анжуман давомида рақамли платформаларнинг сунъий интеллект соҳасидаги ҳукмронлиги ва суистеъмол ҳолатларнинг олдини олиш бўйича уйғунлаштирилган ягона ҳуқуқий механизм ва ёндашув ишлаб чиқиш, трансчегаравий хусусиятга эга рақамли платформаларнинг иқтисодий концентрация битимларини биргаликда таҳлил қилиш, айни жараёндаги “картел келишуви” аломатларини аниқлаш каби муҳим таклифлар илгари сурилди.

Шунингдек, “Рақамли бозорда рақобат ҳуқуқи: илғор тажриба”, “Сунъий интеллектнинг рақобат ва бозор кучига таъсири шаклланиши”, “Рақамли бозорда интеграцияни назорат қилиш – экотизимларни бирлаштириш” мавзуларида шўъба йиғилишлари ўтказилди.

Иштирокчилар рақамли платформалар бугунги кунда нафақат иқтисодиёт соҳаси, балки бутун жамият ҳаётида муҳим ўрин эгаллашини қайд этиб, соҳани одил ва рақобатбардош муҳитда ривожлантириш учун ишончли ҳуқуқий асос зарурлигини маъқулладилар.

– Рақамли платформалар ҳақида сўз юритганда йирик технология компаниялари фаолиятини четлаб ўтолмаймиз, – дейди туркиялик эксперт Ўғур Билгихон Бурхон. – Хусусан, айни жараёнда ҳар қандай хорижий юрисдикция томонидан кашф этилган рақобат муаммоси барча учун тааллуқли бўлиши мумкин. Зеро, яқин келажакда барча рақобат идоралари умумий қатъий имтиёзли қоидалардан фойдаланишга ўтиши эҳтимоли кучли. Ўзбекистон бу борадаги саъй-ҳаракатларни эрта бошлаган ва аллақачон зарур чоралар кўрган давлатлардан биридир. Айни тажрибани баҳам кўриш жуда муҳим. Мамлакатингиз соҳа тараққиёти йўлида қабул қилган қонунлар, масалан, рақамли платформалар тўғрисидаги қонуннинг муқобили ҳали Туркияда ишлаб чиқилмаган. Демак, Ўзбекистондан ўрнак олиш керак.

Бир сўз билан айтганда, мазкур халқаро конференция юртимизда рақамли бозорни тартибга солишнинг замонавий механизмини жорий этиш ва рақобат сиёсатини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Муҳаррама Пирматова,

Рустам Назарматов (сурат),

ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда платформалар иқтисодиёти мавзуси муҳокама қилинди