
Пойтахтимиздаги Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига қарашли “Сув спорти саройи”да синхрон сузиш бўйича “Сув париси” халқаро турнири ва I Марказий Осиё очиқ чемпионати баҳслари давом этмоқда.
Мусобақанинг биринчи кунги баҳсларида “Сув париси” халқаро турнирининг мажбурий дастур йўналишининг U12 ёш тоифасида Анастасия Гайдина (Россия), Дарья Березнева (БАА) ва Алиса Морковина (Ўзбекистон) шоҳсупага кўтарилган бўлса, U15 ёшдагилари орасида Принцесса-Анастасия Михайлова (Россия), Дарья Кочнева (Ўзбекистон) ҳамда Велика Стоинкова (Болгария) кучли учликдан жой олди.
[gallery-23377]
Техникавий соло (Сеньорлар) йўналишида Валерия Плеханова (Россия) биринчи, Сабина Маҳмудова (Ўзбекистон) иккинчи, Анастасия Головкова (Беларусь) эса учинчи поғонадан ўрин олди.
Комбо U15 баҳсларида Россия терма жамоаси ғолиб бўлган бўлса, Ўзбекистон ва Беларусь термалари 2-3 ўринда қайд этилди.
I Марказий Осиё очиқ чемпионатида қуйидаги ғолиб ва совриндорлар аниқланди:
Мажбурий дастур – U12
1 ўрин –Эвелина Белякова (Қозоғистон)
2 ўрин –Алиса Морковина (Ўзбекистон)
3 ўрин –Азалия Барантаева (Қозоғистон)
Мажбурий дастур – U15
1 ўрин –Дарья Кочнева (Ўзбекистон)
2 ўрин –Тахмина Зоирова (Қозоғистон)
3 ўрин – София Харченко (Қозоғистон)
Мажбурий дастур – (Сеньорлар)
1 ўрин –Сабина Маҳмудова (Ўзбекистон)
2 ўрин –Муслима Маҳмуджонова (Ўзбекистон)
3 ўрин – Акжан Муратова (Қозоғистон)
Техничикавий гуруҳ (Сеньорлар)
1 ўрин – Қозоғистон
2 ўрин – Ўзбекистон 1
3 ўрин – Ўзбекистон 2
Комбо U12
1 ўрин – Қозоғистон 1
2 ўрин –Ўзбекистон
3 ўрин – Қозоғистон 2
Комбо U15
1 ўрин – Қозоғистон 1
2 ўрин – Қозоғистон 2
3 ўрин – Ўзбекистон
Бугун, 16 май куни U12, U15 ва катталар ёш тоифаларида эркин соло, техник дуэт, техник микст, эркин гуруҳ йўналишлари бўйича ўтадиган беллашувларда ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан мамлакатимиз спорт вазирлиги ва сув спорти федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Унда Ўзбекистон, Россия, Болгария, Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусь Республикаси ва Қозоғистон каби давлатлардан келган 200 нафарга яқин спортчи синхрон сузишнинг турли йўналишларида медаллар учун ўзаро рақобатлашмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев,
Алмурод Мамадаминов (сурат),
ЎзА