Тошкентда ибратли оилалар тақдирланди
15 май — Халқаро оила куни муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан “Ибратли оила” кўкрак нишони совриндорларини тақдирлаш ва “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолибларини мукофотлаш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда қайд этилганидек, жорий йилнинг март–апрель ойларида 585 та маҳалладан 1 минг 654 га яқин номзод ҳужжатлари кўриб чиқилди. Туман комиссияларидан 395 нафар номзод Тошкент шаҳар комиссиясига тавсия этилди. Якунда Тошкент шаҳридан 138 та оила “Ибратли оила” кўкрак нишони совриндори бўлди.

Шунингдек, тадбирда намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибасини тарғиб қилиш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ёш оилаларга ижобий ўрнак кўрсатиш мақсадида ибратли оилалар билан бирга ажрим ёқасидаги оилалар ҳамда янги ҳаёт остонасидаги ёш келин-куёвлар ҳам таклиф этилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА