Тошкентда гуллар фестивали бошланди
Пойтахтимизда "Tashkent flowers fest — 2026" гуллар фестивали бўлиб ўтмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган фестивалда ажойиб гуллар кўргазмаси, таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурлари, бадиий жамоалар чиқишлари, турли интерактив кўнгилочар дастурлар ва миллий таомлар кўргазмаси намойиш этилмоқда.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси майдонида ташкил этилган фестивалда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ҳам иштирок этмоқда.

Мазкур фестиваль 9 майга қадар давом этади.

Гулноза Бобоева,
ЎзА