English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши тезкор амалиётда 2 кг. “гашиш” фош этилди

Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласини олдини олиш ва фош этиш мақсадида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказди.

Тадбир давомида олдиндан кузатилган 2 нафар фуқаро Янгиҳаёт туманидаги хонадондан чиқиб кетаётган пайтда тўхтатилди. Шахсий тинтувдан сўнг, бирининг ёнидан 13 200 АҚШ доллари ва 19 млн. 900 минг сўм топилди.

Иккинчисининг яшаш хонадонидан эса 2 кг. 5 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаси асбобий далил сифатида олиб қўйилди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, уй яқинида ушбу фуқароларни кутиб турган яна бир шахс ҳам қўлга олинди. Тинтувдан сўнг 0,1 гр. “гашиш” топилди ва асбобий далил сифатида олиб қўйилди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида аниқландики, ушбу моддаларни Андижон вилоятида яшовчи шахс ўзининг Қирғизистон Республикасидаги жиноий шериклари орқали контрабанда йўли билан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган. Кейин эса моддаларни 13 200 АҚШ доллари ва 19 млн. 900 минг сўм эвазига савдога қўймоқчи бўлган.

Ҳозирда Божхона қўмитасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси томонидан ушбу фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Ш.Маматуропова,

ЎзА