Тошкентда “Dixit Algorazmiy” кўргазмаси очилди
Тошкентдаги Замонавий санъат маркази (CCА)да ўзбек олими ва математиги Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмийнинг фундаментал асарларини ўрганиш бўйича “Dixit Algorazmiy” («Ал-Хоразмий айтганидек») кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада олим изланишларининг бугунги технологик ривожланишга, замонавий маданиятга ва Ғарб инновацияларига бўлган таъсири кўрсатилади. Кўргазма Жозеф Гримаън (Спаcэ Cавиар студияси) бошчилигида ҳамда Шейда Гомаши ва Камило Оливейраъларнинг ҳамкураторлигида ўтказилмоқда.
Кўргазма Ал-Хоразмийнинг милодий 820 йилда ёзилган «Китоб ал-жабр ва-ал-муқобала» китобида келтирилган маълумотларга бағишланган. Асар лотинчага «Алгоритм» - деб таржима қилинган. Унга кўра, ҳозирги замон технология ютуқлари илдизи аслида қадимги маданият ва тарихга бориб тақалади. «Ал-Хоразмий айтганидек» кўргазмаси қадим ўтмишдаги математик ва алгебра асосчиси Муҳаммад Ибн Мусо Ал-Хоразмий асарларида келтирилган замонавий алгоритмларни кузатиб боради.
Кўргазма куратори Жозеф Грима «Алгоритм замонавий маданиятдаги мумкин бўлган барча ўзаро таъсирларни бизнинг смартфонларимиздаги иловалар орқали шакллантиради. Биз бу сўзни биламиз, лекин уни тушунмаймиз. Мультисенсор ва тасвирий кўргазма ёрдамида биз унинг келиб чиқишини ва алгоритмнинг антик даврдан то замонавий давргача жамият ва маданиятга қандай таъсир кўрсатишини кузатамиз» дейди кўргазмага ташриф буюрган меҳмонларга.
«Ал-Хоразмий айтганидек" кўргазмаси бизга кундалик ҳаётимиз билан чамбарчас боғлиқ технологияларнинг келиб чиқиши ҳақида қайта фикрлаш имконини беради. Олим ва унинг асарлари маданий ва илмий симбиозни акс эттирувчи марказий мавзуга айланади ва ижодкорлар замонавий технологияларнинг тарихий шаклларини визуал кўринишга ўтказади. Халқаро ва ўзбек ижодкорларининг серқирра ҳамкорлиги натижасида кўргазма минг йиллик тарихнинг бугун биз кўриб турган дунё билан боғлиқлигини очиб берди»- дейди Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова.
Шунингдек, фанлараро кўргазма мусиқачилар, кино ижодкорлари, меъморлар, дизайнерлар, назариётчилар, шунингдек, визуал, консептуал ва тўқимачилик санъати ижодкорларининг ишларини ўз ичига олган.


Файзулло Яҳёев, ЎзА