Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуида таэквондо (ITF) бўйича Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

4 та ёш тоифасида ўтказилаётган мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 538 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Кеча таэквондонинг тул ва массоги йўналишлари бўйича яккалик ва жамоавий баҳслар бўлиб ўтди. Жамоавий баҳсларни кўтаринки руҳда ўтказган ҳамюртларимиз 1-ўринни эгаллади. Кейинги ўринлар Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон вакилларига насиб этди.

[gallery-11045]

11-13 ёшлилар ўртасида ўтказилган яккалик баҳсларида  ҳамюртимиз Шафика Багирова олтин медалга сазовор бўлди. Коняки Ўразбоева (Қирғизистон) кумуш медалга эга чиқди. Эва Чекризахов (Қозоғистон) ва Александра Искандарова (Тожикистон)га бронза медаллари насиб этди.

Ўғил болалар ўртасида бўлиб ўтган 14-15 ёшлилар мусобақасида Қозоғистон вакили Владимир Фу маҳорат бобида тенгдошларидан устун эканлигини намоён этиб, ғалаба шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади. 2-ўринга Владимир Пак (Ўзбекистон) кўтарилди. 3-ўринни Шерали Лойиқ (Тожикистон) ва Мурат Темиргалиев (Қозоғистон) баҳам кўришди.

 Марказий Осиё чемпионати баҳслари 19 март куни ниҳоясига етади.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда бўлиб ўтаётган Марказий Осиё чемпионатидан фоторепортаж