Тошкент шаҳридаги “Ҳумо Арена” спорт мажмуасида 13 август куни "Lift" промоутерлик компанияси томонидан халқаро даражадаги “Бокс кечаси” ўтказилди.

Халқаро даражадаги спорт мусобақаларини бевосита мамлакатимизда ўтказиш анъанага айланиб бормоқда. Бундай йирик анжуманлар ёш спортчиларни тарбиялаш билан бир қаторда Ўзбекистон нуфузини халқаро миқёсда янада оширишга хизмат қилиши табиий.

“Ҳумо Арена” мажмуасида юқори савияда старт олган тадбир Ўзбекистон профессионал бокс Федерациясининг Васийлик Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромовнинг нутқи билан бошланди.

Бокс бўйича олимпия ўйинлари ғолиблари, жаҳон чемпионлари бўлган бир қатор боксчилар иштирокида ўтган халқаро турнир аввалида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.

Давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги олдидан ўтказилган тадбирда хорижий давлатлардан юз нафарга яқин боксчи ва уларнинг мураббийлари, дунёга машҳур фахрий меҳмонлар иштирок этди.

Мусобақанинг биринчи қисмида янги форматдаги Марказий Осиё турнири, иккинчи қисмида эса жаҳонда таниқли бўлган боксчиларнинг жанглари қизғин тус олди.

Осиёлик дебютант боксчилар иштирокида ўтган илк беллашувда қозоғистонлик боксчи Нурим Дилшад қирғизистонлик рақиби Иманказиев Дастанбекга қарши шоҳсупага кўтарилди ва ғалабага эришди.

Иккинчи жангда ҳамюртларимиз Абдураҳмонов Тимур ва Арслонов Фаррух ўзаро курашди. Кўк бурчакдан чиқиб келган Фаррух ишончли ғалабага эришди.

Учинчи жангда ҳам ўзбекистонлик спортчилар Йўлдошев Аббос ва Кенжаев Шоҳруҳбек рингга кўтарилди.

“Бокс кечаси”ни “Ҳумо Арена”да тўғридан-тўғри кузатиб борган таниқли спортчилар, жумладан, Рио олимпиадаси совриндорлари Муроджон Ахмадалиев ва Бектемир Мелиқўзиев ушбу нуфузли турнир Ўзбекистонда ўтаётганини юқори баҳолаб, профессионал боксга қадам қўяётган спортчиларимизга мувафаққият тилади.

Таъбир жоиз бўлса, минглаб томошабинлар кўз ўнгида ўтган қизғин баҳслар Жанубий Америка ва Европа давлатларига ҳам тўғридан-тўғри транслация қилинди.

Турнирда ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони Лазизбек Муллажонов ҳам рингга кўтарилди. Икки раунд давом этган жангда ҳамюртимиз англиялик рақибини енгди.

Йиғилган томошабинлар ажойиб оқшом давомида чет эллик спортчилар қарама-қаршилигида ўтган бошқа қатор қизиқарли беллашувларга ҳам гувоҳ бўлишди.

Бир сўз билан айтганда, Аренада уюштирилган “Бокс кечаси” спорт оламида ўчмас лаҳзалар тақдим этди. Бундай юқори руҳдаги мусобақаларнинг мамлакатимизда ўтаётгани жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришга берилаётган ўзгача эътибор натижаси, деб биламиз. Ўзбекистон фахрийси, бокс бўйича жаҳон чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев ҳам юқорида таъкидланган фикрларни мамнуният билан эътироф этди.

Боксчимиз, жумладан, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, илгари сурилаётган ташаббуслар замирида спорт каби қатор соҳаларни ривожлантириш мақсади ётганини алоҳида қайд этди.

Мусобақанинг иккинчи қисми кутилмаган воқеаларга бой бўлди, дейиш мумкин. Бокс юлдузлари – Фазлиддин Ғоипназаров, Шаҳобиддин Зоиров иштирокида ўтган жанглар юртдошларимизга унутилмас қарама-қаршиликларни тақдим этди.

Олти раундни ташкил этган кураш ярим дақиқага бормай якунланди. Шаҳобиддин Зоиров рақибини 18-сониядаёқ накаутга учратди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/DYcDzO2tDNM" title="Тошкентда “Бокс кечаси” юқори савияда ўтди, тафсилотлар..." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Шундай қилиб, кечанинг марказий жангига ҳам етиб келдик. Фазлиддин Ғойибназаров ҳамда венесуэлалик Ҳавиер Парра ўртасида кечган беллашув мусобақани якунлаб берди.

Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров биринчи раунд 38-сонияда рақибини кучли зарбаси билан ерга қулатди, шу тариқа Профессионал бокс оқшоми яна бир ҳамюртимизнинг тарихий ғалабаси билан якунланди.

Беҳруз Худойбердиев,

Носиржон Ҳайдаров (сурат),

Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда “Бокс кечаси” юқори савияда ўтди, тафсилотлар...