Тошкентда 7 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми 7 ноябрдан бошланади.
Кўплаб мурожаатлар ва метеорология хизмати маълумотларига мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан 5 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.
Мувофиқ равишда, 7 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.
Ш.Маматуропова,
ЎзА