Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳудудларда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлашга қарши рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, 12 март куни ўтказилган рейд давомида пойтахт ҳудудида бир куннинг ўзида чиқинди ташлаш билан боғлиқ 16 та ҳуқуқбузарлик аниқланди. Ҳуқуқбузарларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва жами 11 миллион 375 минг сўм жарима қўлланилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки,  МЖтКнинг 91-1-моддаси 1-қисмига кўра, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача (375 000 — 1 125 000 сўм), мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 20 бараваригача (3 750 000 — 7 500 000 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 875 000 — 3 500 000 сўм), мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 30 бараваригача (7 500 000 — 11 250 000 сўм) миқдорда жарима солинади.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда 1 кунда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаганларга қанча жарима қўлланилди?