Тошкент халқаро стол тенниси турнирларига мезбонлик қилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимизда Бутунжаҳон стол тенниси ташкилоти (WTT) шафелигида ўтказилган нуфузли «WTT Youth Contender» турнири ўз якунига етди.
Мусобақада дунёнинг 21 давлатидан 500 нафарга яқин ёш спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди. Беллашувлар U11, U13, U15, U17 ва U19 ёш тоифалари бўйича ташкил этилди.
[gallery-30524]
«Олимпия шаҳарчаси» мажмуасида ёшлар ўртасидаги баҳслар муваффақиятли якунланганидан сўнг пойтахт яна бир йирик халқаро мусобақага мезбонлик қилади.
Жорий йилнинг 24–28 июль кунлари ушбу мажмуада катталар ўртасидаги «WTT Feeder» турнири бўлиб ўтади. Унда 18 давлатдан 160 нафардан ортиқ профессионал стол теннисчиси иштирок этиши кутилмоқда.
Мазкур халқаро мусобақалар мамлакатимизда стол теннисини оммалаштириш, ёш спортчиларнинг халқаро тажрибасини бойитиш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро спорт майдонидаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА