Тошкент халқаро молия маркази фаолиятидан нималар кўзланмоқда(+видео)
Мамлакат иқтисодиётига ҳар йили 40 миллиард доллардан ортиқ сармоя жалб этиш учун шаффоф ва эркин молия режимига ўтилмоқда. Тошкент халқаро молия маркази халқаро капитални йўналтирувчи ҳабга айланиб, инвесторлар ҳимояси учун Англия ҳуқуқи ва арбитраж механизмлари жорий этмоқда.
150–200 миллиард долларлик 5 йиллик дастур XMI маблағлари (20–40 млрд $), тўғридан-тўғри ва хусусий инвестициялар эвазига молиялаштирилади. Маблағлар саноат (50 млрд $), энергетика (40 млрд $), инсон капитали (15–20 млрд$) ҳамда агросаноатга йўналтирилиб, 5–7 млн юқори даромадли иш ўрни яратиш ва ЙИМни 2–2,5 баробарга ошириш кўзланган.
Саноат лойиҳалари «яшил» ва ресурс тежовчи технологиялар орқали энергетика ҳамда сув танқислигига мослаштирилади; тарифлар кескин ошмаслиги учун ижтимоий ҳимоя сақланади. Инфляция ва давлат қарзи назоратда ушланиб, Sukuk вa IPO механизмлари орқали оддий фуқароларга акцияларга эга бўлиш имкони берилади.
Мазкур марказ фаолияти ва унинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири бўйича долзарб мавзулар билан Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси раиси Муҳтор Умаровга юзландик.
Зиёвуддин Нуриддинов, Дониёр Якубов, ЎзА