Тошкент – халқаро миграция форуми мезбони (+видео)
Тошкент шаҳрида “Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси” мавзусида Халқаро миграция форуми бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда Халқаро миграция ташкилоти ҳамкорлигида ўтказилаётган анжуман соҳадаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун муҳим халқаро мулоқот майдонига айланди.
Форумда БМТ тизими ва халқаро ташкилотлар, давлат идоралари, Европа ва Осиё мамлакатларидан иш берувчилар, экспертлар, фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбир доирасида меҳнат миграцияси, малака, гендер тенглик, ёшлар ва иқлим масалаларига бағишланган йиғилишлар, B2B ва G2G учрашувлари, шунингдек янги ҳамкорлик келишувлари муҳокамаси бўлиб ўтади.
Форумнинг асосий ғояси – хавфсиз, тартибли ва қонуний миграцияни таъминлаш орқали барқарор тараққиётга эришиш.
<iframe width="484" height="860" src="https://www.youtube.com/embed/AIVQ2chPxYo" title="Toshkent – xalqaro migratsiya forumi mezboni" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мусулмон Зиё, ЎзА