Муносабат

Бугунги кунда Ўзбекистон фаол иқтисодий ислоҳотлар ва модернизация жараёнларини амалга ошириб келмоқда. Бу эса хорижий инвесторлар учун янги имкониятларни яратмоқда. 

Жорий йилнинг 10-12 июнь кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтган IV Тошкент халқаро инвестиция форумида умумий қиймати 30,5 миллиард АҚШ долларига тенг инвестиция ва савдо битимлари имзоланди. Унда 100 га яқин давлатдан қарийб 3 минг нафар хорижий меҳмон иштирок этди. Бу каби кенг қамровли иштирок Ўзбекистонга бўлган ишонч ва қизиқишнинг ортиб бораётганига яққол далилдир. 

Тошкент халқаро инвестиция форуми, бу нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё давлатларида кузатилаётган юқори иқтисодий ўсиш суръатларини намоён этувчи нуфузли халқаро майдон ҳамдир. Мазкур форум глобал инвесторлар учун Ўзбекистонда мавжуд бўлган салмоқли инвестиция имкониятлари билан яқиндан танишиш имконини беради.

Форум доирасида рақамли трансформация, “яшил иқтисодиёт”, энергетика, туризм ва таълим соҳаларида ўнлаб инновацион ғоялар тақдим этилди. Уларнинг амалиётга жорий этилиши аҳоли учун ҳамёнбоп ва сифатли хизматлар, экологик тоза маҳсулотлар ҳамда янги инфратузилмаларни шакллантиришда муҳим омил бўлади.

Таъкидлаш жоизки, ялпи ички маҳсулот ҳажми 2017 йилдаги 69,6 миллиард доллардан 2024 йилда 115 миллиард долларга, аҳоли жон бошига даромадлар – 2017 йилдаги 2 100 доллардан 2024 йил 3 093 долларга етказилди. Инфляция даражаси – 2017 йилдаги 14,4 фоиздан 2024 йилда 9,8 фоизга тушиши, хорижий инвестицияларнинг – 2017 йилдаги 3,3 миллиард доллардан 2024 йилда қарийб 35 миллиард долларга, экспортнинг – 2017 йилдаги 12,6 миллиард доллардан 27 миллиард долларга етгани – тўрт йилдан буён ўтказиб келинаётган Тошкент халқаро инвестиция форумининг ҳам амалий натижасидир.

Халқаро эътироф ва иқтисодий позициянинг мустаҳкамланиши

Мамлакатимизда қулай инвестиция муҳитини яратиш, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, хусусий секторни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат активларини шаффоф ҳолда хусусийлаштириш борасида ҳам кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бир сўз билан айтганда, инвестиция муҳити тубдан яхшиланмоқда. Жаҳон банкининг 2024 йилги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон инвестиция жозибадорлиги бўйича минтақадаги энг юқори суръатларда ўсиб бораётган давлатлар қаторидадир.

Айниқса, Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар самараси халқаро рейтингларда ҳам ўзининг муносиб аксини топаётгани қувонарли. Жумладан, “Иқтисодий эркинлик индекси”даги ўрнимиз сўнгги беш йилда 48 поғонага юқори кўтарилди. Гарварднинг “Иқтисодиёт мураккаблиги индекси”даги ўрнимиз 28 поғонага яхшиланди. Ўтган ойда нуфузли “S&P” агентлиги Ўзбекистоннинг суверен рейтинги прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га оширди.

Ҳар бир давлатнинг ижтимоий-иқтисодий соҳада эришган муваффақиятлари таг-замирида шу жамиятда яшаётган ва меҳнат қилаётган инсонларнинг билими, малакаси, тажрибаси ва салоҳияти ётади. Зеро, инсон капитали мамлакатнинг эртанги кунини белгилаб берувчи энг муҳим мезонлардан биридир.

Ўзбекистонда инсон капиталидан самарали фойдаланишга иқтисодий тараққиётнинг асосий омили сифатида қаралмоқда. Давлатимизнинг аҳолини ўқитиши, унинг саломатлигини асраши, ижтимоий ҳимояни кафолатлаши борасидаги саъй-ҳаракатлари инсоннинг нафақат шахс сифатида камол топиши, балки мамлакатнинг янада рақобатбардош бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Албатта, инсон капиталининг шаклланиши ва ривожланишига ички ҳамда ташқи омиллар сезиларли таъсир кўрсатади. Ички омиллар инсоннинг ўзи билан бевосита боғлиқ бўлса, ташқи омиллар бошқа субъектларнинг инсон капиталини шакллантириш ва ривожлантиришга таъсири билан алоқадор.

Инсон капиталига киритилган ҳар қандай инвестиция етарли даражада юқори рентабелликка эга бўлсагина ўзини оқлайди. Шунинг учун инвестиция сиёсатини амалга оширишда бу борадаги таваккалчиликларни таҳлил қилиш ва инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш долзарб саналади.

Президент Шавкат Мирзиёев IV Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқида таъкидлаганидек, “Биз учун инвестиция – фақатгина молиявий манба эмас. Бу – технология, билим, малакали кадрлар, халқаро ишлаб чиқариш занжирига қўшилиш, яъни, ҳақиқий тараққиёт демакдир”.

Форум мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ўртасидаги узвий боғлиқликни намоён этди. Шунингдек, бу  мамлакат иқтисодий салоҳиятини намойиш этиш, инвесторлар билан мулоқот ўрнатиш ва инвестиция муҳитини яхшилаш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

Зеро, Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Биз инвесторлар учун очиқ, эркин, барқарор ва ишончли мамлакат – Янги Ўзбекистонни барпо этмоқдамиз. Бу йўлда бошлаган ва ортга қайтмас тус олган ислоҳотларимизни бундан буён ҳам изчил давом эттирамиз”.

Халқаро ҳамжамият Ўзбекистонни энди нафақат табиий ресурсларга эга давлат, балки қонуний кафолатлар, инсон капитали ва рақамли бошқарувга эга ҳудуд сифатида кўра бошлади.

Умуман олганда, форумда имзоланган битимлар, қабул қилинган қарор ва лойиҳалар иқтисодий тараққиёт билан бирга, оддий фуқаро учун ҳам манфаатлидир. Келажакда қуриладиган заводлар, ташкил этиладиган корхоналар ва логистика марказлари орқали ўн минглаб янги иш ўринлари яратилиши мумкин. Бу ишсизликни камайтиради ва аҳоли даромадларини оширади.

“Тараққиёт стратегияси” маркази мазкур жараёнда иштирок этиш, стратегик таҳлил ва ислоҳотларни илмий асослаш орқали мамлакатнинг келажакдаги иқтисодий йўналишларини белгилашда фаол ҳисса қўшишда давом этади.

Элдор ТУЛЯКОВ,

“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент халқаро инвестиция форуми – иқтисодий модернизация ва ҳамкорлик платформаси бўлди