Тошкент вилоятидаги хусусий хонадонлардан бирида йўлбарс ва питонлар ноқонуний равишда сақланаётгани аниқланди.

Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, Тошкент вилояти Экология бошқармаси, Бош прокуратура, вилоят Ички ишлар бошқармаси ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат рейди давомида Тошкент туманида жойлашган “Тутзор” маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.А.нинг хонадонда 1 дона Амур йўлбарси ва 7 дона йўлбарссимон питон илони сақлаб келинган.

Мазкур ҳолат Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 январидан кучга кирган 736-сонли қарорига зид ҳисобланади. Унга кўра, жисмоний шахслар томонидан қатор ёввойи ҳайвонлар, шу жумладан йиртқичлар ва нодир турдаги илонларни тутқунликда сақлаш, шунингдек, цирк томошаларида улардан фойдаланиш қатъий таъқиқланган.

Шунга кўра, аниқланган ёввойи ҳайвонлар – Амур йўлбарси ва питонлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.

Ҳозирда Бош прокуратура томонидан мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Экологик назорат тадбирлари вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам шу тариқа давом эттирилмоқда.  

Аввалроқ ўтказилган шунга ўхшаш рейдлар натижасида Тошкент шаҳри ва вилоятидаги турли питомниклар ҳамда хусусий ҳудудларда рухсатномасиз сақланаётган 80 дан ортиқ сут эмизувчи ҳайвонлар ва паррандалар, жумладан 4 дона Африка шери аниқланган.

“Ушбу тадбирлар табиат бойликларини муҳофаза қилиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва ноқонуний фаолиятларни олдини олиш мақсадида изчил амалга оширилмоқда” дейди Экология вазирлиги, Тошкент вилоят бошқармаси.  

М.Эшмирзаева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида ноқонуний сақланаётган йўлбарс ва питонлар аниқланди(+видео)