Тошкент вилоятида ҳам овоз бериш давом этмоқда
Эрта тонгдан мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикасининг референдумига овоз бериш бошланди.
7- референдум участкаси Нурафшон шаҳридаги “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғини биносида жойлашган. Бу ерда мазкур маҳаллада яшовчи 1 минг 607 нафар аҳоли овоз бериш учун рўйхатга олинган. Улардан 36 нафари биринчи марта овоз беришда қатнашади. Айни пайтда улар референдум участкасига келиб, мамлакатимиз тарихидаги муҳим жараёнда фаол қатнашяпти.
[gallery-11645]
Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев ҳам оила аъзолари билан референдум участкасига келиб овоз берди. Маҳалла аҳли билан суҳбатлашди.
Ҳудудларда овоз бериш давом этмоқда.
А.Мусаев, Д.Эрназаров (сурат), ЎзА