Қибрай туманида шахматнинг рапид йўналиши бўйича Тошкент вилоят ҳокими соврини учун “Ҳоким кубоги” спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Унда вилоятнинг барча туман-шаҳарларидан 200 га яқин 7 ёшдан 70 ёшгача бўлганлар иштирок этди.

Тантанали тарзда ташкил этилган мусобақанинг очилиш маросимида Тошкент вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Бабажанов, вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Нодир Ҳожиев сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тилади.  

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган мусобақа якунида ғолиблар умумий жамғармаси 100 миллион сўм бўлган пул мукофотлари, диплом ва кубоклар билан тақдирланди.  

***  

Ёшлар иштирокида ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, мевали ва манзарали кўчатларни экиш  ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида  Чиноз тумани Марказий ўйингоҳи ҳамда Спорт мактаби биносининг атрофидаги майдонда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирокида 1 минг 200 туп дарахт кўчатлари экилди.    

– Лойиҳа доирасида кўчат экиш ва уни парваришлаш қилишдаги агротехник тадбирларни ўз вақтида олиб бориш юзасидан ҳам маълумотлар берилди. Вилоятимиз бўйлаб ёшлар иштирокида 100 минг тупдан ортиқ ниҳол экишни режа қилганмиз. Шунингдек, биз ушбу ниҳолларни парвариш қилишда қишлоқ хўжалиги соҳасида узоқ йиллар фаолият олиб борган нуронийларнинг  тавсияларига суяниб, улар билан доимий равишда фикр алмашиб боришни режа қилганмиз, – дейди Тошкент вилояти ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Нодир Ҳожиев.  

***  

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пост орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келаётган фуқаро хатти-ҳаракатлари божхона ходимларининг эътиборини тортди. Ўтказилган шахсий кўрик натижасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда декларацияланмаган, фуқаро ўз танасининг оёқ қисмларига олдиндан яшириб олган 199 дона “Анаферон” номли дори воситалари борлиги фош этилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.  

***  

Оҳангарон туман ҳокими Дониёр Мадиримов Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида туманда “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишини маълум қилди. Лойиҳага кўра, ушбу массив Оҳангарон туманининг “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудидаги 36 гектар ер майдонида бунёд этилади. 2026-2029 йилларда қурилиши мўлжалланган “Янги Ўзбекистон” массивида 30 та 7 қаватли (1-қавати нотурар), 51 та 9 қаватли жами 3 минг 784 хонадонли турар жой бинолари қад ростлайди. Шунингдек, массивда 1500 ўринли умумтаълим мактаби, 1500 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, оилавий шифокорлик пункти, бизнес марказ, меҳмонхона, конгресс зали, парк объектлари қурилади.  

А.Мусаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда