Чирчиқ шаҳрида "Survival & Rescue Training Park" лойиҳасини амалга ошириш юзасидан Тошкент вилояти ҳокими в.б Даврон Ҳидоятов Корея Республикасининг “INSTAR CO LTD" компанияси вице-президенти Song Do Xum билан учрашди.

Тадбирда томонлар бу каби йўналишларда амалга оширилаётган ҳамкорлик асосидаги истиқболли лойиҳалар келгусида юқори натижалар бериши алоҳида таъкидланди.

Маълумки, мамлакат иқтисодиётининг тараққиёти бевосита инвестициялар оқимига боғлиқ. Бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ғояларни ҳаётга жорий қилиш ва янги лойиҳаларни амалга оширишда инвестицияларни жалб қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Таъкидлаш жоизки, кўзда тутилган лойиҳа доирасида авиация ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш, фавқулодда вазиятлардан самарали муҳофазани ташкил этиш учун машғулотлар олиб бориш ҳамда оромгоҳ ташкил этилади.

Қайд этилганидек, мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 42 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, лойиҳа фойдаланишга топширилиши натижасида 400 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Унга кўра, Чирчиқ шаҳрида бир неча босқичда тизимли ишлар ташкил этилади.

А. Мусаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти ҳокимлиги кореялик инвесторлар билан меморандум имзолади