Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида дзюдо бўйича 2009-2010-йилларда туғилган кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Якуний натижаларга кўра, мазкур мусобақада иштирок этган 14 ҳудудий терма жамоадан 13 таси камида битта бронза медалини қўлга киритди. Бу эса умумий иштирокчилар кўрсаткичида 93 фоизни ташкил этди.  

Мамлакат биринчилигида умумжамоа ҳисобида Тошкент вилояти терма жамоаси 4 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медаль жамғариб, биринчи ўринни эгаллади. Хоразм вилояти термаси эса 3 та олтин, 7 тадан кумуш ва бронза медали билан иккинчи ўринни банд этди. 

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, мусобақа давомида энг кўп медаль айнан хоразмлик дзюдочиларга насиб этди - 17 та. Бухоро вилояти жамоаси 3 та олтин, 6 та бронза медали билан кучли учликдан жой олди.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти дзюдочилари умумжамоа ҳисобида тенгсиз бўлди