"Changi" аэропорти Осиёдаги авиация марказларидан бири ҳисобланиб, Сингапурдаги ягона халқаро аэропорт. 1981 йилда очилган аэропорт авиация саноатида эталонга айланиб улгурган. 1987 йилдан 2007 йилгача йигирма йил давомида 280 дан ортиқ мукофотга сазовор бўлган.

Халқаро йўналишлар тармоғини кенгайтириш ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш тадбирлари доирасида дунёнинг етакчи ҳаво “хаб”ларидан бири – "Changi" аэропорти (Сингапур) вакиллари билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни очиш истиқболлари муҳокама қилинди. "Singapur Changi Airport" вакиллари ушбу йўналишни йўлга қўйишга катта қизиқиш билдирди.  

Тошкент аэропортининг асосий транзит маркази сифатидаги ролига алоҳида эътибор қаратилди. "Changi" аэропорти вакиллари Тошкентнинг Европа шаҳарлари билан кенг йўналишлар тармоғи Ўзбекистон пойтахтини Европа ва Осиё ўртасидаги йўловчилар оқими учун стратегик муҳим нуқтага айлантиришини таъкидлади.

Учрашув якунлари бўйича томонлар келгусидаги ҳамкорликка тайёр эканликларини тасдиқлади ва логистика, маркетинг қўллаб-қувватлаш ва тўғридан-тўғри ҳаво қатновини йўлга қўйиш учун зарур бўлган тартиб-қоидаларни аниқлаштириш билан боғлиқ масалаларни ишлаб чиқиш бўйича кейинги қадамларни белгилаб олди.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин