“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 9 февраль куни 80/79-сонли “Тошкент — Термиз — Тошкент” ва 682/681-сонли “Қумқўрғон — Сариосиё — Қумқўрғон” йўналишларидаги поездлар ҳаракати бир рейсга тўхтатилади.

 Маълум қилинишича, Чашма-Оқработ станциялари оралиғининг 103-км 5-6 пикет қисмида тупроқ кўчкиси содир бўлган.  

 Ҳозирги пайтда ушбу ҳолатни бартараф этиш мақсадида мутахассислар тезкорлик билан ушбу ҳудудга етиб келишган ва техникалар жалб этган ҳолда тупроқ кўчкиларини темир йўл изидан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.  

 Хабарда қайд этилишича, харид қилинган чипталарни темир йўл чиптахоналарида, электрон тарзда харид қилинган чипталарни chipta.railway.uz сайтида қайтариб олиш мумкин. Чипта нархи тўлиқ қайтарилади.  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тошкент — Термиз” йўналишидаги поездлар ҳаракати бир рейсга тўхтатилади