Миллий матбуот марказида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаcи томонидан жорий йилнинг 6 ойида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг туманлардаги бўлим ходимлари томонидан 2025 йил 6 ойи давомида пойтахтимиз ҳудудида амалга оширилган ер ва кадастр назорати тадбирлари натижасида 2 минг 188 та ҳолатда 35,8 гектар ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш бўйича ҳуқуқбузарликлар аниқланган.

Таҳлилларга кўра, энг кўп ерга оид ҳуқуқбузарлик Сергели (241 та ҳолатда 6,5 гектар), Миробод (231 та ҳолатда 1,1 гектар), Мирзо Улуғбек (226 та ҳолатда 3,8 гектар), Яшнобод (214 та ҳолатда 2 гектар) ҳамда Олмазор (210 та ҳолатда 2,9 гектар) туманлари ҳиссасига тўғри келган.

Аниқланган мазкур ҳолатларни бартараф этиш юзасидан берилган ёзма кўрсатмалар асосида 1 минг 370 та ҳолатда 14,7 гектар ер қонунбузилиши фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилиб, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонлари асл ҳолатига қайтарилди.

Ўзбошимчалик билан эгалланган 16,3 гектар ер майдонларида қурилган ноқонуний қурилмаларни буздириш юзасидан судларга 749 та даъво аризалари киритилди. Ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломатлари мавжуд бўлган 21 та иш материали ўрнатилган тартибга мувофиқ прокуратура органларига юборилди.

– Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан фуқаро ва тадбиркорларнинг соҳага оид масалаларини ижобий ҳал этишга устувор аҳамият қаратилмоқда, – дейди Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим бошлиғи Баҳромжон Абдумаликов. – Хусусан, 2025 йилнинг ўтган 6 ойида бошқарма ва туман бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан жами 3 минг 420 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 2 минг 95 таси қаноатлантирилган, 712 таси юзасидан тушунтириш берилган, 15 таси кўрмасдан қолдирилган, 598 та мурожаат бошқа идорага юборилган. Туманларда ўтказилган сайёр қабулларда жами 34 та мурожаат ўрганилиб, 21 таси ижобий ҳал этилган, 13 таси бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

[gallery-24356]

Бугунги кунда аҳолига 10 дан ортиқ турдаги кадастр хизматлари кўрсатилмоқда. Мурожаатлар Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон кўринишда қабул қилиниб, ижроси таъминланяпти.

Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини тайёрлаш бўйича жами 84 минг 302 та ариза келиб тушган. Шундан 68 минг 172 та ариза ижобий якунланиб, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли ер участкалари ҳамда кўчмас мулкларга кадастр паспортлари шакллантириб берилган. Айни йўналишдаги мурожаатларнинг 12 минг 987 таси рад этилган бўлса, 985 таси жараёнда. Тайёрланган энг кўп кадастр паспортлари Мирзо Улуғбек (7 674 та), Яшнобод (7 542 та), Юнусобод (6 587 та) ва Сергели (6 416 та) туманлари ҳиссасига тўғри келган.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича жами келиб тушган 110 минг 262 та аризадан 84 минг 497 таси ижобий ҳал бўлган, 19 минг 416 таси рад этилган, 3 минг 814 та ариза жараёнда.

Жами мавжуд бўлган 43 минг 467 гектар ер майдонидан 13 минг 104 гектарининг UZKAD дастурида электрон харитаси яратилган. Дастурда электрон харитаси яратилган ер участкалари сони 59 минг 428 тани ташкил қилади. Мазкур ер участкаларининг 48 минг 684 тасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланган бўлса, 1 минг 312 таси дастурда фойдаланувчи сифатида ҳисобга олинган.

Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича жами 10 минг 839 та ариза келиб тушган. Шундан 6 минг 564 та ариза ижобий якунланган, 3 минг 423 тасига ордер шакллантирилган. Айни йўналишдаги мурожаатларнинг 4 минг 180 таси рад этилган бўлса, 95 та ариза жараёнда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотиш учун 2025 йилда жами 1 минг 20 та (180 гектар) ер майдони “Yerelektron” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган.

Электрон аукцион савдо майдончасига чиқарилган 231 та (28,31 гектар) ер участкаларидан 169 таси (12,25 гектар) сотувда, 62 та (16,07 гектар) ер участкалари аукционда сотиб олинган.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонунига биноан 2024 йилда Тошкент шаҳридаги 146 та маҳаллада хатлов ишлари амалга оширилди. 2025 йил якунига қадар эса 245 та маҳаллада кўчмас мулкларни инвентаризациядан ўтказиш режалаштирилган.

Матбуот анжуманида қайд этилишича, 10 июль ҳолатига Тошкент шаҳрида 22 минг 390 дан зиёд кўчмас мулк объекти хатловдан ўтказилди. Шундан 10 минг 655 та ҳужжат UZKAD дастурига киритилди, 2 минг 83 та объект ҳужжатлари “Эътироф” Автоматлаштирилган тизимга ўтказилган. Муҳокамада турган объектлар сони 1 минг 816 тани, эълондагилари 267 тани ташкил қилади.

Ушбу халқпарвар сиёсат фуқароларнинг ҳаётига ижобий таъсир кўрсатади. Уларда ўз уй-жойини қонуний расмийлаштириб олиш, бошқа шахсга сотиш, оила аъзоларини доимий рўйхатга қўйиш ҳуқуқи пайдо бўлади. Шунингдек, мулкдорлар энди уйларини таъмирлаш ёки қўшимча қурилиш қилиш учун имтиёзли кредитлар олиши, уй-жой жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиладиган ҳолларда, қонунга мувофиқ компенсация талаб қилиши мумкин бўлади.

Шаҳноза Маматуропова, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳрида 35,8 гектар ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш бўйича ҳуқуқбузарликлар аниқланган