Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, Тошкент шаҳрида ихтисослаштирилган хизматлар томонидан ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда. Шу сабабли кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёт бўлиш лозим.

Қайд қилинишича, шаҳар ҳокимлиги билан келишилмаган, айниқса, йўл бўйлаб қурилган ноқонуний иншоотлар нафақат шаҳар инфратузилмаси, балки аҳолининг кундалик ҳаёти учун ҳам жиддий муаммолар туғдирмоқда. Автомобил тўхташ жойлари ва кириш йўлларининг йўқлиги ҳайдовчилар ва пиёдаларга ноқулайликлар яратмоқда.  

Бундан ташқари, бундай қурилмалар, ирригация тизимига зарар етказиб, сув чиқариш каналларини тўсиб қўяди ва баҳор мавсумида ҳудудларнинг сув босиш хавфини оширади. Шунингдек, болалар аравалари ва имконияти чекланган шахсларнинг ҳаракатланишини қийинлаштиради. Шу билан бирга, шаҳарнинг меъморий кўринишини бузади, яшил ҳудудларга кириш йўлини тўсади.

Айни дамда тегишли таҳлиллар олиб борилиб, ихтисослаштирилган хизматлар томонидан ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда. Маиший ва тижорат бинолари, турар жой иморатлари учун мавжуд ҳужжатларининг шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини қайта текширишни, кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёт бўлиб, юридик хизматлардан маслаҳат олишни тавсия қиламиз, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳри кадастр хизматлари томонидан берилган ҳужжатларсиз бошқа ҳеч қандай ҳужжат турлари қонуний кучга эга эмас.

Ш.Маматуропова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёт бўлишга чақирди