“Тошкент қиши” рейтинг турнири старт олди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида анъанавий “Тошкент қиши” рейтинг турнири старт олди.
Кеча мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Республикамизнинг турли вилоятларидан келган 200 нафардан ортиқ иштирокчи “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинган ҳолда ўз имкониятини синовдан ўтказишни бошладилар.
Юлдуз Йўлдошева, Ирода Жумаева, Музаффаржон Абдурасулов, Фирдавс Абдусаматов, Ҳусан Акрамов, Беҳруз Бозорбоев каби шахматчилар иккита турни ҳам ғалаба билан якунладилар.
[gallery-15388]
Рейтинг турнири ғолиб ва совриндорлари 15 январь куни маълум бўлади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА