Пойтахтимизда 14–18 май кунлари синхрон сузиш бўйича “Сув париси” ҳамда 19–23 май кунлари сузиш бўйича I-Марказий Осиё чемпионатига старт берилди. Ушбу йирик спорт тадбирлари Ўзбекистон спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Касаба уюшмалари федерацияси, "Uzbekistan Aquatics" федерацияси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар кўмагида ўтказилмоқда.

Мусобақалар олдидан 14 май куни унинг иштирокчилари, мураббийлар ҳамда спортчилар билан келган меҳмонлар Тошкентда жойлашган “Янги Ўзбекистон” боғидаги “Истиқлол” стелласида гул қўйиш маросимида иштирок этишди. Россия, Болгария, Бирлашган Араб Амирликлари, Қозоғистон, Беларусь каби ўнлаб давлатлардан келган дастлабки делегация аъзоларига мажмуа яратилиши тарихи, юртимиз қаҳрамонлари ва тарихий сиймолари ҳақида батафсил маълумот берилди. 

- Касаба уюшмалари федерациясига 120 йил тўлганлиги - бу ташкилот фаолиятидаги муҳим воқеа, - дейди Ўзбекистон Сузиш федерациясининг Андижон вилоят бўлими ижрочи директори Наталья Мамараззоқова. 

– Бундай мусобақалар ўтказилмаётганига ҳам кўп бўлди. Ҳозирда дунёнинг кучли жамоалари етиб келган. Мусобақалар халқаро даражада ўтади. Ғолибликни қўлга киритиш осон бўлмайди. Биз жамоамиз билан юксак натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз. 

[gallery-23329]

- Бизга Ўзбекистон жуда ёқди, - дейди Қозоғистон делегацияси вакили Алесия Тўрибай. – Бизни жуда яхши кутиб олдилар. Меҳмондўст ва кўнгли очиқ халқингиз барчамизда илиқ таассурот қолдирди. Спортчиларга яратилган шароитлар ҳам таҳсинга лойиқ. 

Гул қўйиш маросимидан сўнг делегация аъзолари мусобақалар олдидан тайёргарлик машқларини ўташ учун Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига қарашли “Сув спорти саройи”га йўл олдилар. 

Ҳозирда 15 май куни бошланадиган мусобақалар ва “Сув париси” синхрон сузиш бўйича I Марказий Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими олдидан мажмуада катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 

Мажмуа ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, унда 50 метрли бассейн ва 500 ўринли томошагоҳ шай ҳолатга келтирилди. 

Шунингдек, баландликдан сакраш ва синхрон сузиш учун бассейн, болалар учун кичик сув ҳавзаси ҳам мавжуд. Катта бассейн бир вақтнинг ўзида 100 нафар спортчига хизмат кўрсата олади. 

Мажмуадаги барча ҳавзалар замонавий технологиялар билан жиҳозланган: автоматик сув тозалаш, фильтрлаш, ҳароратни барқарор сақлаш тизимлари Испаниядан олиб келинган. Бундан ташқари, спорт шарҳловчилари учун махсус жиҳозланган хона, спортчилар учун гимнастика ва тренажёр заллари, тиббий хизмат, кийим алмаштириш ва душ хоналари мавжуд.

Қисқача айтганда, ушбу иншоот сув спортининг барча йўналишлари учун халқаро мусобақаларни юқори савияда ўтказишга имкон беради. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/YkjuKUCsEkc" title="Toshkent nufuzli musobaqaga mezbonlik qiladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жавоҳир Тошхўжаев, Санжар Тошпўлатов, 

Алмурод Мамадаминов, Нишонбой Абдувойитов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент нуфузли мусобақага мезбонлик қилади (+видео)