Тошкент иссиқлик электр станциясида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари тизимли олиб борилмоқда. Хусусан, айни кунларда бу ерда замонавий энергия қурилмалар қаторида анъанавий энергоблокларни модернизация қилиш, уларни рақамлаштириш ва ишлаб чиқаришда ёқилғи сарфини камайтириш бўйича ишлар якунланди.
Яқинда станциянинг 9-сон энергоблокида мукаммал таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Таъмир жараёни энергоблокнинг қозон қурилмаси, турбинанинг юқори ва паст босим роторлари ишчи кураклари, генератор ҳамда трансформаторларда олиб борилди.
– Ушбу ишларни сифатли ва ўз муддатида амалга ошириш мақсадида «Ўзбекэнерготаъмир» АЖнинг 200 нафарга яқин малакали мутахассиси жалб этилди. Уларнинг самарали меҳнати туфайли ушбу энергоблокнинг ишлаб чиқариш қуввати 140 МВтдан 155 МВтга етказилди. Шунингдек, тизимни рақамлаштириш ёқилғи сарфи камайиши ва маҳсулот таннархи пасайишига олиб келди. Бу эса йилига 458,6 минг метр куб табиий газ иқтисод қилиш имконини беради. Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларнинг ташламалари миқдори 108,4 тоннага камайтирилади, – деди станция мутахассиси Санжар Хўжаев.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/jwWEe4NrPQI?si=IZe46LmL1LSFInmn" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Насиба Зиёдуллаева, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА