Айни пайтда пойтахтимиздаги “Humo Arena” мажмуасида Ўзбекистон мезбонлигида футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати бошланмоқда. ФИФАнинг йирик турнирларидан бири Марказий Осиёда илк марта мамлакатимизда ўтказиляпти.

Жаҳоннинг энг кучли 24 жамоаси 22 кун давомида Тошкент, Андижон ва Бухорода ўйинларни ўтказиб, футзал бўйича жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради.

Тўрт йилда бир марта ўтказиладиган мусобақа тақвимига кўра, чемпионат 52та ўйинни ўз ичига олади. Тошкентдаги “Humo Arena”да 27 учрашув ўтказилса, Бухоро спорт мажмуасида 17, Андижон спорт мажмуасида эса 8 ўйин бўлиб ўтади. Ўзбекистон ўрин олган “А”гуруҳида Нидерландия, Парагвай ва Коста Рика жамоалари бор.

Пойтахтимиз кўчалари футзал мухлислари билан тўлган, бу жараёнлар хорижлик сайёҳлар ва мусобақа ишқибозларини ҳам беъэтибор қолдирмаяпти. Очилиш маросимидаги муҳитдан завқланинг. Бугун юртимизда байрам.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/3PO6bC39G2s?si=_dJZ5jMLtr342kJJ" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Б.Худойбердиев,

Ё.Мелибоев, (видео)

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент: Футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати старт олиш арафасида (+видео)