Таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижасида юртимиз ёшлари кўплаб нуфузли олий таълим муассасаларининг талабасига айланмоқда, турли фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритмоқда.

Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ)талабалари халқаро ҳуқуқ бўйича танловларда муваффақиятли иштирок этиб, халқаро ҳуқуқ, инсон ҳуқуқлари, савдо ва инвестициялар каби соҳаларда кучли билим ва таҳлил қобилиятларини намойиш этди. 

Университетнинг “TSUL Jessup” жамоаси “Philip C. Jessup International Law Moot Court Competition” мусобақасининг халқаро босқичлари умумий раундларида Ҳиндистон, Италия, Бангладеш ва Венесуэланинг етакчи университетларидан устун келди. 

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, “Philip C. Jessup International Law Moot Court Competition” суд жараёнлари бўйича 1960 йилдан бери ўтказиб келинаётган дунёдаги энг катта халқаро танловлардан бири бўлиб, унда 100 та мамлакатдан ҳуқуқшунослик йўналишидаги 700 га яқин таълим муассасаси ғолиблик учун беллашади. БМТ Халқаро судида икки мамлакат ўртасидаги низо симуляцияси тарзида инглиз тилида ўтказиладиган баҳсларда 2000 нафарга яқин талаба иштирок этади.

Жорий йилда АҚШнинг Вашингтон шаҳрида ўтказилган мусобақанинг ҳал қилувчи босқичида Ўзбекистон жамоаси Хитойнинг Пекин университети, Австралиянинг Сидней университети, АҚШнинг Виржиния университети жамоаларини мағлуб этиб, 160 дан ортиқ жамоа орқасида кучли саккизликдан жой олди.

Бу нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё тарихида илк юксак натижадир. 

Бу муваффақиятлар талабаларнинг профессионал кўникмаларини янада ривожлантириш ва уларнинг халқаро миқёсдаги имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Халқаро ҳуқуқ бўйича танловларда қатнашиш талабаларга нафақат билимларини бойитиш, балки малакали амалиёт ва тажрибага эга бўлиш имкониятини ҳам яратди. 

Бунда Жавоҳир Миралиев, Муҳаммадали Раҳмонов, Насиба Мирзаҳамдамова, Аниса Абдулҳаева ва Баҳриддин Султоновдан иборат ТДЮУ жамоаси халқаро мусобақанинг чорак финалига чиққан Марказий Осиёдаги илк жамоа бўлди.

Бундан ташқари, халқаро мусобақада “TSUL Jessup” жамоаси яна иккита мукофотни қўлга киритди: “Alona E. Avans Award” – глобал раундларда 9-ўрин (161 жамоа орасида); “M. Cherif Bassiouni Award” – барча юрисдикциялар орасида 9-ўрин (805 жамоа орасида)ни эгаллади. 

Бундан ташқари, ТДЮУнинг яна бир жамоаси Нью Йоркдаги Халқаро низоларнинг олдини олиш ва ҳал қилиш халқаро институти томонидан Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида ўтказилган CPR Халқаро медиация мусобақасида муваффақиятли иштирок этди. 

Дунёнинг етакчи 700 дан ортиқ университети жамоалари орасидан саралаб олинганлар ўртасида ўтказилган мусобақада ТДЮУ жамоаси медиация жараёнида музокара юритиш, низоларни ҳал этиш бўйича кўникмаларини намойиш этди. 

Тошкент давлат юридик университети профессори Отабек Нарзиев мураббийлигида Сарвархон Носирхонов, Мадинабону Абдулазизова ва Розияхон Қўчқоровадан иборат ТДЮУ жамоаси илк иштирокдаёқ нуфузли халқарo мусобақанинг ғолиби бўлди. Жамоа аъзоси Р.Қўчқорова эса “Энг яхши медиатор” номинациясида биринчи ўринни эгаллади.

Жорий йилда университет талабалари томонидан яна бир ажойиб натижа қайд этилди. Қозоғистон Республикасининг Мақсут Нарикбаев университетида ўтказилган “Legal English Competition - 2025” халқаро мусобақасида ТДЮУ ғолиб бўлди. Юридик инглиз тили бўйича ўтказилган халқаро танловда ТДЮУ жамоаси Россия, Ҳиндистон, Бангладеш, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатларнинг нуфузли университетлари жамоаларидан устун келди. 

Мана шундай ғолиблар, халқаро мусобақаларда фаол қатнашган талабалар университет раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди. 

Н.Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент давлат юридик университети талабалари халқаро ҳуқуқий мусобақаларда юксак натижаларни қайд этди