Тошкент давлат тиббиёт университети "World University Rankings-2027" рейтингига киритилди
Тошкент давлат тиббиёт университети Times Higher Education (THE) нуфузли халқаро рейтинг агентлигининг "World University Rankings-2027" рейтингига илк бор киритилиб, дунё университетлари орасида 2001+ ўринда эътироф этилди.
Муҳими шундаки, Тошкент давлат тиббиёт университети Ўзбекистонда "THE World University Rankings 2027" рейтингига киритилган ягона тиббиёт, Марказий Осиёда етакчи олий таълим муассасаси сифатида қайд этилди.
Университетнинг рейтингдаги асосий кўрсаткичлари қуйидагича:
Teaching – 23.4
Research Environment – 10.6
Research Quality – 8.5
Industry – 16.3
International Outlook – 49.4
Умумий кўрсаткич – 12.2–20.3
Тошкент давлат тиббиёт университетининг мазкур нуфузли рейтингда илк бор иштирок этиб, 2001+ ўриндан жой олиши таълим сифати, илмий-тадқиқот салоҳияти, халқаро ҳамкорлик ва академик фаолиятни изчил ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг муҳим натижасидир.
Университет жамоаси Times Higher Education ташкилоти жамоаси ҳамда Глобал масалалар бўйича бош директорига жаҳон олий таълимида сифат ва шаффофликни юксалтиришга қаратилган раҳбарлиги ва фаолияти, мазкур жараён давомида кўрсатган қимматли методологик кўмаги, ҳамкорлиги ва доимий қўллаб-қувватловидан миннатдор.
Тошкент давлат тиббиёт университети таълим, илм-фан, инновация ва халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириб, жаҳон академик майдонида ўз нуфузини мустаҳкамлашда давом этади, дейилади университет матбуот хизмати хабарида.
М.Қосимова, ЎзА