
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги халқаро шахмат академиясида анъанавий «Тошкент баҳори» рейтинг турнири давом этмоқда.
6 турдан сўнг, Жўрабек Ибодуллаев 6 имкониятдан 6 очко жамғарган ҳолда, якка пешқадам бўлиб турибди. Кейинги ўринларда 5 очко тўплаган 3 шахматчи – Ботир Абдураҳимов, Лилия Белая, Зафар Толиповлар бор. Рейтинг даражасига кўра бошқа бир гуруҳдан ўрин олган Султонҳусаин Бобожонов 6 имкониятдан 5,5 очко жамғара олган ва ўз гуруҳида пешқадамлик қиляпти. Жамолиддин Ғайратов ҳисобида ҳам 5,5 очко мавжуд. Азамат Тожиев билан Фарруҳ Комилжонов 5 очко билан кейинги ўринларни банд қилиб турибди.
[gallery-22906]
«Тошкент баҳори» турнирининг ғолиб ва совриндорлари 21 апрель куни маълум бўлади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА